Қайднома

Қидирув

ESPN: Кейлор Навас Коста-Рика термасида ўзини диктатордек тутади

ESPN: Кейлор Навас Коста-Рика термасида ўзини диктатордек тутади

  17.11.2017 14:45
  0
  486
ESPN: Кейлор Навас Коста-Рика термасида ўзини диктатордек тутади

ESPN Deportes нашри журналисти Хосе дель Валленинг айтишича «Реал» дарвозабони  Кейлор Навас ўзини Коста-Рика терма жамоасида диктаторларга ҳос тутади.

Валленинг гапларига ишонадиган бўлсак, дарвозабон Коста-Риканинг етакчиси ҳужумчиси Брайан Руис билан биргаликда мамлакат футбол федерациясини аввалги икки мураббийни истеъфога чиқаришга мажбур қилганлар. Шу билан бир қаторда, терма жамоа ичида Навар ва Руиснинг обрўси айни дамдаги мураббий Оскар Рамиресникидан анча юқоридир.

«Коста-Риканинг Европада тўп сурадиган ўйинчиларининг айтишича, Наваснинг «Реал»даги фаолияти содда ва камтар инсонникига ҳос, бироқ унинг терма жамоада ўзини тутиши буткул бошқача. У терма жамоа сафида – «Реал» билан ЕЧЛни ютган ва миллионлаб пул ишлаб топган ўйинчи», — дея Валле сўзларини келтирмоқда Sport.es.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz