Қайднома

Қидирув

«Насаф» ФМ битирувчиларига дипломлар топширилди

«Насаф» ФМ битирувчиларига дипломлар топширилди

  17.11.2017 15:09
  0
  614
«Насаф» ФМ битирувчиларига дипломлар топширилди

Бугун “Насаф” футбол мактабининг 2001 йилда туғилган битирувчиларига дипломлар топшириш тантанали маросими бўлиб ўтди.

Ўзингизга маълум, “Насаф” футбол мактаби 2009 йилдан буён фаолият юритади. Бугунга келиб, футбол мактабимиз, мамлакатимиздаги мавжуд футбол мактаблари орасида етакчи ўринлар қаторига қўшилди.

Ҳар йили футбол мактабимизни кўплаб ёш футболчилар битириб чиқишмоқда. Улар профессионал футболчи сифатида нафақат “Насаф” жамоасида балки юртимиздаги кўплаб жамоларда тўп тепишмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, эндиликда улар орасида мамлакатимизнинг турли ёшдаги терма жамоалари сафида ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган футболчилар бор.

Бундай битирувчиларимиздан айни пайтда “Насаф” клуби шарафини муносиб ҳимоя қилаётган Бобир Абдухолиқов, Азизжон Ғаниев, Дониёржон Нарзуллаев, Шароф Муҳитдинов, Сирожиддин Қўзиев, Ислом Рашидхонов, Умиджон Эргашев, Ғолиб Ғайбуллаев кабиларни мисол келтиришимиз мумкин.

Биринчи лига ва ўринбосарларимиз жамоалари футболчилари асосан мактабимиз тарбияланувчиларидан ташкил этилгани  ҳам эътиборга лойиқ.

 “Насаф” футбол мактабида Сергей Петрович Кучеренко бошчилигдаги устоз ва мураббийларимиз ёш футболчиларимизга дастлабки футбол сирларини ўргатиш билан бирга, уларга яхши тарбия ҳам бериб келишмоқда. Уларнинг меҳнати ва саъй-ҳаракатлари ҳам мақтовга лойиқ.

Бугунги танатанали йиғилишда “Насаф” ПФК бош менеджери Ш.С. Ярулин, “Насаф” ПФК спорт директори В.Н.Ни ҳамда “Насаф” жамоаси бош мураббийи Р.С.Бердиев, футбол мактабимиз директори Кучеренко С.П.лар иштирок этишди. Улар  битирувчиларимизни бугунги қувончли кун билан табриклаб, уларга дипломлар, ва эсжалик  совғалари топширишди.

Маросим сўнггида Абдувоҳид Неъматов сўзга чиқиб, битирувчиларимиз номидан клубимиз раҳбариятига, мактабимизнинг устоз мураббийларига ташаккурлар билдирди.

Шунингдек тантанали маросимда ота-оналар, футбол мактабимиз мураббийлари ва тарбияланувчилари ҳам ҳозир бўлишди.  


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz