Қанчалик оғир бўлмасин, ўсмирлар ва ёшларимизнинг Осиё чемпионатига йўлланма ололмаганликлари миллий жамоамиз кўрсатган натижаларга мантиқий якундек.
Йўқ, «оҳ-воҳ» урмоқчи эмасмиз, шунчаки, воқеликка реал кўз билан қараяпмиз. Ҳа, кейинги йили тегишлича 18 октябрь - 4 ноябрь оралиғида Индонезия ва 20 сентябрь - 7 октябрь кунлари Малайзияда ташкиллаштириладиган U-19 ҳамда U-16 тоифасидаги Осиё чемпионати вакилларимизсиз ўтади.
Яхшиямки, U-23 белгиси остидаги термамиз 9-27 январь кунларига белгиланган ва Хитой мезбонлик қиладиган ҳисоб бўйича 3-қитъа биринчилигига йўл олди (акс ҳолда, янги мавсумда йирик турнирларсиз қолардик).
Ҳозирча 3та ёш тоифасидаги жамоаларимизнинг Осиё миқёсидаги турнирларда қандай иштирок этганига назар ташлаймиз. Балки бу ўсиб келаётган ёш футболчиларимизда иштиёқни ошишига хизмат қилар...
Нега бундай бўлди?
Аввало, таъкидлаш жоиз, ОФК томонидан терма жамоалар ўртасида 9та даражада турнир ташкиллаштирилади. Биз учун олдимизда турган энг муҳими - 2019 йили БАА майдонларида бўлиб ўтадиган Осиё кубоги.
Авваллари 16, 19 ва 23 ёш тоифасидаги қитъа биринчилиги финал босқичига йўл олишда айтарли муаммо сезмасдик. Дейлик, 5 йилча аввал ўсмирлар ва ёшларимизнинг ҳаттоки, ЖЧда гуруҳдан чиқишларига кўникиб улгургандик.
Лекин сўнгги йилларда омад юз ўгирдими ёки бошқа жамоалар кучайиб кетди, ҳарқалай, Осиё чемпионатида ҳам соврин ютолмадик.
Мана, дастлаб ўсмирларимиз, кейин ёшларимизнинг саралаш босқичида вазифани бажаролмаганликлари футболда ёш авлодни тайёрлашда хатоларимиз борлигини кўрсатиб турибди.
Саудия ёки Тожикистон термаларининг ўзаро ўйинларда бизни енггани оддий факт эмас. Ачинарлиси шуки, навбатдаги ўсмирлар ва ёшлар мундиалларида яна Ўзбекистон футболи қатнашмайди.
Бундан фожиа ясашимиз керакми? Миллий жамоа салоҳияти мамлакатнинг турли ёш тоифасидаги термалари мундиалларга мунтазам чиқиши билан ўлчанадими?
Шу жойда риторик савол: ёшлар тизимидаги мундиалларни ўтказиб юбормайдиган Гондурас ёки Мали футболининг жаҳон миқёсидаги ўрни қандай?
Янги асрда КХДР жамоаларининг қитъа миқёсидаги охирги 7та чемпионатдан 4тасида финалда ўйнагани қандай натижа берди?
Ўсмирликдан катта футболга неча қадам?
1985 йилдан буён Осиёда ўсмирлар ўртасида чемпионат ўтказилмоқда. Япония ва Хитой ўсмирлар термалари шу пайтга қадар 17та чемпионатнинг 14тасида иштирок этган.
КХДР, Ж.Корея, Япония, Хитой, Саудия Арабистони ва Уммон ўсмирлари 2 мартадан, Қатар, Эрон, Таиланд, Ўзбекистон ва Ироқ вакиллари эса 1 мартадан Осиё чемпиони бўлишган.
Навбатдаги қитъа биринчилигида доимий етакчилар - Хитой, Саудия Арабистони ва Ўзбекистон термалари қатнашмайди. 2008 ва 2010 йиллари Тошкентда ташкиллаштирилган Осиё чемпионатида жамоамиз ўз даражасида иштирок этганди.
2012 йили Эрон мезбонлик қилган биринчиликда эса ўсмирларимиз футболимиз тарихида илк марта қитъа чемпиони бўлишганди. 2012 йилнинг 6 октябрь куни Япония термасига қарши кечган финални эсланг.
Орадан атиги 5 йил ўтди ва ўшанда чемпионликни таъминлаган Дилшод Нуралиев энди ўсмирларимизни Осиё чемпионати-2018га олиб чиқолмади.
Яна бир далил, ўша финалда гол урган Акобир Тўраев ҳам, ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида бехато зарба йўллашган Акром Комилов, Отабек Шукуров ва Алишер Мирзаев ҳам миллий жамоамизда чинакамига бўй кўрсатишгани йўқ ҳали.
Дарвозабон урган гол. 2016 йилнинг 23 сентябрь куни гуруҳ босқичи доирасида ўтказилган КХДР - Ўзбекистон ўйинида кам учрайдиган ҳолат юзага келганди.
Жамоамиз дарвозабони Жасурбек Умрзоқов тепган тўпни кореялик амплуадоши Жанг Паек қандай ўтказиб юборгани акс этган видеолавҳа Youtube.com орқали илк 48 соат ичида 2,5 млн. марта (!) томоша қилинган.
Умумий ҳисобда айтсак, 34та терма жамоа ўсмирлар ўртасидаги ОЧда қатнашган. Биласиз, Ўзбекистон термаси мазкур мусобақага 1994 йилдан қўшилган.
1994 йил: гуруҳ босқичи, 5-ўрин. 4та ўйин, 4та мағлубият. Тўплар нисбати: 3-31
1996 йил: гуруҳ босқичи, 5-ўрин. 4та ўйин, 1та дуранг, 3та мағлубият. Тўплар нисбати: 2-12
2002 йил: 4-ўрин. 6та ўйин, 3та ғалаба, 1та дуранг, 2та мағлубият. Тўплар нисбати: 7-7
2004 йил: гуруҳ босқичи, 3-ўрин. 3та ўйин, 2та дуранг, 1та мағлубият. Тўплар нисбати: 4-7
2008 йил: чорак финал. 4та ўйин, 2та ғалаба, 2та мағлубият. Тўплар нисбати: 10-5
2010 йил: 2-ўрин. 6та ўйин, 4та ғалаба, 1та дуранг, 1та мағлубият. Тўплар нисбати: 15-5.
2012 йил: чемпион. 6та ўйин, 2та ғалаба, 3та дуранг, 1та мағлубият. Тўплар нисбати: 9-8
2014 йил: чорак финал. 4та ўйин, 2та ғалаба, 1та дуранг, 1та мағлубият. Тўплар нисбати: 10-10
2016 йил: чорак финал. 4та ўйин, 3та ғалаба, 1та мағлубият. Тўплар нисбати: 9-6
Умумий статистика: 9 марта иштирок. 41та ўйин, 16та ғалаба, 9та дуранг, 16та мағлубият.Тўплар нисбати: 69-91. Қитъада 34та жамоа орасида 10-ўрин.
Бизнинг 19 ёшлилар
19 ёшлилар ўртасидаги Осиё чемпионати эса узоқ 1959 йили йўлга қўйилган. Шу пайтга қадар ушбу ёш тоифасида 39 марта чемпионат ўтказилган ва Ж.Корея термаси уларнинг 37тасида иштирок этган.
Япониялик ёшлар эса 36та биринчиликда қатнашишган. Шунга яраша, кореяликлар нақ 12 марта чемпион бўлишган. Мьянма ва Исроил жамоалари ҳисобида тегишлича 7та ва 6та олтин медаль бор.
Ўзбекистон ёшлар термаси эса 1 марта финалда ўйнаган ва 2 бора бронза медали соҳибига айланган.
ОЧ-2016. 2016 йилнинг 13-30 октябрь кунлари Баҳрайнда ташкиллаштирилган Осиё чемпионати маҳорат бобида бир-бирига яқин жамоалар ўртасидаги тактик курашлар остида ўтди.
Умуман олганда, Эрон, Вьетнам, Саудия Арабистони ва Тожикистон термалари қуръа ташлаш жараёнида 4-саватча, яъни «аутсайдерлар гуруҳи»дан жой олганди. Якунда улардан биргина Тожикистон жамоаси мундиалга йўл ололмади.
Бизнинг ёшларимиз эса 1-саватчага лойиқ кўрилгандилар. Эронликларга қарши кечган чорак финал баҳсида гол қўйиб юборилганидан сўнг ҳам ярим ҳимоячилар имкониятлари тўлиқ ишга солинмагани шунчаки, оддий ҳол сифатида баҳоланмаслиги керак.
Ваҳоланки, форслар гуруҳ босқичида фақат Яман термасини енгишганди, холос. Ўша чемпионат давомида Жасур Абдураимов шогирдларида катта потенциал борлиги кўринди.
Бироқ 4та ўйин якуни бўйича хулосамиз шу бўлдики, биринчи бўлимдаги жамоамиз иккинчи 45 дақиқаликда мутлақо ўзгарди. Савол туғилади: муаммо жисмоний тайёргарликдами ёки тактик ишланмалар охиригача сингдирилмаганди?
Умумий ҳисобда айтсак, 41та жамоа ёшлар ўртасидаги ОЧда қатнашган. Ўзбекистон термаси бу турнирдаги юришини ҳам 1994 йили бошлаганди.
2002 йил: 4-ўрин. 6та ўйин, 3та ғалаба, 1та дуранг, 2 мағлубият. Тўплар нисбати: 14-11
2004 йил: чорак финал. 4та ўйин, 2та ғалаба, 1та дуранг, 1та мағлубият. Тўплар нисбати: 9-6
2008 йил: финал. 6та ўйин, 3та ғалаба, 2та дуранг, 1та мағлубият. Тўплар нисбати: 5-3
2010 йил: чорак финал. 4та ўйин, 3та ғалаба, 1та мағлубият. Тўплар нисбати: 5-2.
2012 йил: ярим финал. 5та ўйин, 2та ғалаба, 2та дуранг, 1та мағлубият. Тўплар нисбати: 11-7
2014 йил: ярим финал. 5та ўйин, 2та ғалаба, 2та дуранг, 1та мағлубият. Тўплар нисбати: 8-10
2016 йил: чорак финал. 4та ўйин, 2та ғалаба, 1та дуранг, 1та мағлубият. Тўплар нисбати: 5-5
Умумий статистика: 7 марта иштирок. 34та ўйин, 17та ғалаба, 9та дуранг, 8та мағлубият. Тўплар нисбати: 57-44. Қитъа миқёсида 41та жамоа орасида 19-ўрин.
23 ёшлилар орасида ўз ўрнимиз бор!
Осиёда янги тоифа - U-23 чемпионати йўлга қўйилганига кўп бўлмай, унда ОФКга аъзо жамоаларнинг тенг ярми иштирок этишга улгурди. Мазкур мусобақанинг аҳамиятли тарафи шуки, у ҳар 4 йилда Олимпиада ўйинларига саралаш вазифасини ҳам ўтайди.
Ироқ ёшлари ҳаммадан кучлидек кўриндилар. Шунингдек, Ж.Корея термаcи кетма-кет совринли ўринларни банд этди. Ўзбекистон термаси эса худди хитойлик ёшлар сингари икки сафар ҳам гуруҳ босқичидан чиқолмади.
ОЧ-2016. 12-30 январь кунлари Дохада ўтказилган ҳисоб бўйича иккинчи Осиё чемпионатида қатарлик Аҳмад Алаа 6та гол уриб, тўпурар бўлди. Якунда Япония, Ж.Корея ва Ироқ термалари Рио-2016 Олимпиадасига йўл олди.
Бироқ Бразилияда фақат корейслар чорак финалга чиқишди. Эътиборлиси, улар Германия термаси билан битта гуруҳда ўйнаб, ғолиб бўлишганди.
Юртдошларимиздан Достон Ҳамдамов 2та, Темур Ҳакимов, Жалолиддин Машарипов, Игорь Сергеев ва Жавоҳир Соҳибов эса 1тадан гол уришганди.
Самвел Бабаян бошчилигида ўйнаган жамоамиз чемпионат совриндорлари - Ироқ, Ж.Корея, шунингдек, Яман термалари билан битта гуруҳдан жой олиб, фақат улардан охиргисини мағлуб этганди.
Осиё чемпионати-2016да порлаган юлдузлар: Аҳмад Алаа (Қатар), Шоя Накажима (Япония), Квон Чанг Хун (Ж.Корея), Масатоши Кушибики (Япония).
ОЧ-2018. Ироқ термаси саралашда ажойиб ўйин кўрсатди. Уни бемалол ғолиблик учун асосий даъвогар сифатида кўрсатиш мумкин. Австралия ва КХДР термаларида ҳам салоҳият чакки эмас.
Ўз ёшларимизга тўхталсак, Бобур Абдухолиқов, Жавоҳир Сиддиқов сингари ОЧЛда иштирок этиш асносида халқаро тажриба орттирган футболчилар бор. Ҳимоя чизиғида эса Акром Комилов, Ислом Қобилов, Достон Турсуновдан умид қилсак бўлади.
Демак, «А» гуруҳида мезбон - Хитой термасига муносиб қаршилик кўрсатишимиз керак. Қолаверса, Қатар ва Уммон жамоаларини ҳам унутмаслик талаб этилади.
Осиё чемпионати (U-23) жадвали
Жамоа |
ОЧ-2013 |
ОЧ-2016 |
ОЧ-2018 |
Иштирок |
Ироқ |
Чемпион |
3-ўрин |
|
3-марта |
С.Арабистони |
2-ўрин |
Гуруҳ босқичи |
|
3-марта |
Иордания |
3-ўрин |
Чорак финал |
|
3-марта |
Ж.Корея |
4-ўрин |
2-ўрин |
|
3-марта |
Сурия |
Чорак финал |
Гуруҳ босқичи |
|
3-марта |
Япония |
Чорак финал |
Чемпион |
|
3-марта |
Австралия |
Чорак финал |
Гуруҳ босқичи |
|
3-марта |
Ўзбекистон |
Гуруҳ босқичи |
Гуруҳ босқичи |
|
3-марта |
Хитой |
Гуруҳ босқичи |
Гуруҳ босқичи |
Мезбон |
3-марта |
КХДР |
Гуруҳ босқичи |
Чорак финал |
|
3-марта |
БАА |
Чорак финал |
Чорак финал |
- |
2 марта |
Эрон |
Гуруҳ босқичи |
Чорак финал |
- |
2 марта |
Уммон |
Гуруҳ босқичи |
- |
|
2-марта |
Яман |
Гуруҳ босқичи |
Гуруҳ босқичи |
- |
2 марта |
Қатар |
- |
4-ўрин |
|
2-марта |
Таиланд |
- |
Гуруҳ босқичи |
|
2-марта |
Вьетнам |
- |
Гуруҳ босқичи |
|
2-марта |
Мьянма |
Гуруҳ босқичи |
- |
- |
1 марта |
Қувайт |
Гуруҳ босқичи |
- |
- |
1 марта |
Малайзия |
- |
- |
|
1-марта |
Фаластин |
- |
- |
|
1-марта |
ФАРРУХБЕК
Манба: www.iff.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20