Қайднома

Қидирув

«Барселона» Арда Туранга харидор топа олмаяпти

«Барселона» Арда Туранга харидор топа олмаяпти

  18.11.2017 10:54
  0
  506
«Барселона» Арда Туранга харидор топа олмаяпти

«Барселона» раҳбарияти ярим ҳимоячи Арда Тураннинг хизматларига ортиқ муҳтож эмас, дея хабар қилмоқда AS нашри.

Манбада айтилишича, каталониликлар 30 ёшли футболчини қўйиб юборишга тайёрлар, бироқ унинг трансфери борасида ҳеч қанақа таклиф олмаганлар.

Асосий муаммо шундаки, «Барселона» трансфер орқали ҳеч бўлмаса туркиялик футболчини қўлга киритиш учун сарфлаган пулларини қопламоқчи. Каталонияликлар Ардани 2015 йилда 34 млн евро эвазига «Атлетико»дан сотиб олгандилар.

Аввалроқ, Тураннинг хизматларига «Галатасарай» клуби қизиқиш билдираётгани айтилганди, аммо футболчи Туркияга қайтмоқчи эмас. Унинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар амал қилади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz