Қайднома

Қидирув

Роналду севгилисига уйланади

Роналду севгилисига уйланади

  18.11.2017 12:38
  0
  621
Роналду севгилисига уйланади

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз маҳбубаси Жоржина Родригесга 2018 йилнинг августида уйланади. Бу ҳақда AS нашри Correio de Manha манбасига асосланган ҳолда хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, ушбу жуфтлик жаҳон чемпионатидан кейин ўз муносабатларини қонунийлаштириб олишни режалаштирган. Россия мундиали 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар бўлиб ўтади.

Роналду испаниялик маҳбубаси Португалия фуқаролиги олишини истайди.

Бир йил муқаддам Роналду билан учрашаётгани маълум бўлган Родригес 12 ноябрь куни футболчига қиз туғиб берди, унга Алана Мартина дея исм қўйишди. Айни вақтда 32 ёшда бўлган футболчининг бунгача 3 фарзанди — 7 ёшли кичики Криштиану ва 2017 йил ёзида дунёга келган Ева ва Матео исмли эгизаклари бор. Улар икки суррогат онадан туғилган.

2015 йилгача Роналду россиялик модель Ирина Шейк билан учрашарди.


Манба: www.tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz