Қайднома

Қидирув

Анонс: АПЛ ва Ла-лига ишқибозлари бу ерга!

Анонс: АПЛ ва Ла-лига ишқибозлари бу ерга!

  18.11.2017 13:51
  0
  651
Анонс: АПЛ ва Ла-лига ишқибозлари бу ерга!

Англия премьер лигасининг 12-тури старт арафасида турибди ва бугун мазкур турнинг 8та учрашуви бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Кунни «Арсенал» ва «Тоттенхэм» ўртасида кечадиган «Лондон дербиси» очиб беради. Бу ўйин Тошкент вақти билан 17:30да старт олади.

Кейин эса соат 20:00да бир йўла 6та учрашувга старт берилади. Бу ўйинлар орасида «Лестер» ва «Манчестер Сити» ўртасидаги баҳс кўпчиликнинг диққат-марказида турибди десак муболаға бўлмайди.

Куннинг сўнгги ўйини эса 22:30да старт олади ва «Манчестер Юнайтед» ҳамда «Ньюкасл» ўзаро баҳс олиб боради.

Эртанги ўйинларган тўхталадиган бўлсак, дастлаб 21:00да «Уотфорд» - «Вест Хэм» баҳсини кузатишингиз мумкин.

Тун ярмидан оққанда, аниқроғи, соат 01:00да «Брайтон» ўз майдонда «Сток Сити» қаршилигини синдиришга уриниб кўради.

Қуйида турнинг тўлиқ анонси билан танишиб олишингиз мумкин

12-ТУР

18 ноябрь

АРСЕНАЛ - ТОТТЕНХЭМ

17:30

18 ноябрь

ЛИВЕРПУЛЬ – САУТГЕМПТОН

20:00

18 ноябрь

ЛЕСТЕР - МАНЧЕСТЕР СИТИ

20:00

18 ноябрь

КРИСТАЛ ПЭЛАС – ЭВЕРТОН

20:00

18 ноябрь

ВЕСТ БРОМВИЧ - ЧЕЛСИ

20:00

18 ноябрь

БЕРНЛИ – СУОНСИ

20:00

18 ноябрь

БОРНМУТ – ХАДДЕРСФИЛД

20:00

18 ноябрь

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД – НЬЮКАСЛ

22:30

19 ноябрь

УОТФОРД - ВЕСТ ХЭМ

21:00

21ноябрь

БРАЙТОН - СТОК СИТИ

01:00

Испания чемпионатининг 12-тури кеча старт олган ва унда «Жирона» ўз майдонида «Реал Сосьедад»ни қабул қилиб 1:1 ҳисобидан дуранг ўйнади.

Бугун эса чемпионат етакчилари ўз ўйинларини ўтказишади. Жумладан пешқадам «Барселона» «Леганес» майдонига сафар уюштиради. Мазкур ўйин 20:15да старт олади.

22:30да «Севилья» ўз майдонида «Сельта»га қарши майдонга тушади. Турнинг марказий баҳси эса «Ванда Метрополитано» стадионида, тун яримидан оққанда соат 00:45да старт олади ва унда Мадриднинг икки гранди «Атлетико» ҳамда «Реал» ўзаро баҳс олиб боришади.

Қуйида турнинг тўлиқ анонси билан танишиб олишингиз мумкин

12-ТУР

17 ноябрь

ЖИРОНА - РЕАЛ СОСЬЕДАД

1:1

18 ноябрь

ХЕТАФЕ – АЛАВЕС

17:00

18 ноябрь

ЛЕГАНЕС – БАРСЕЛОНА

20:15

18 ноябрь

СЕВИЛЬЯ – СЕЛЬТА

22:30

19ноябрь

АТЛЕТИКО - РЕАЛ МАДРИД

00:45

19 ноябрь

МАЛАГА – ДЕПОРТИВО

16:00

19 ноябрь

ЭСПАНЬОЛ – ВАЛЕНСИЯ

20:15

19 ноябрь

ЛАС-ПАЛЬМАС - ЛЕВАНТЕ

22:30

20ноябрь

АТЛЕТИК – ВИЛЬЯРРЕАЛ

00:45

21ноябрь

ЭЙБАР - БЕТИС

01:00


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz