Қайднома

Қидирув

Неймар: «Асосий мақсадим – «Олтин тўп»

Неймар: «Асосий мақсадим – «Олтин тўп»

  18.11.2017 16:14
  0
  597
Неймар: «Асосий мақсадим – «Олтин тўп»

«ПСЖ» юлдузи Неймар «Олтин тўп»ни қўлга киритиш бош орзуларидан бири эканлигини яширмади.

«Асосий мақсадим шу. «Олтин тўп»сиз қолишни сира истамайман. Тўғри, бу соврин биринчи даражали масала эмас.

Зеро, аввало, жамоамиз муваффақиятини ўйлашимиз керак. Барчамиз «ПСЖ» ЧЛда ғолиб чиқишга қодирлигини исботлашни хоҳлаймиз».

Дарвоқе, Неймар ва «ПСЖ» ўртасида тузилган шартномада товон пули белгилангани маълум бўлди. Испания матбуотининг аниқлашича, 25 ёшли футболчи трансфери йўлида 222 миллион евро тўлашга рози клуб топилса, у Париждан бемалол кетиши мумкин.

«ПСЖ» унинг учун «Барселона»га айнан шунча берганди. Гап шундаки, олдинроқ «Реал» президенти Флорентино Перес бразилияликни Криштиану Роналдуга ўринбосар сифатида сотиб олишни ўйлаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz