Қайднома

Қидирув

Шота Арвеладзе: Лобанов қаерда хато қилганини ўзи яхши билади

Шота Арвеладзе: Лобанов қаерда хато қилганини ўзи яхши билади

  19.11.2017 17:00
  0
  950
Шота Арвеладзе: Лобанов қаерда хато қилганини ўзи яхши билади

“Насаф” ҳамда “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашув (4:0) дан сўнг мағлуб бўлган жамоа бош мураббийи Шота Арвеладзе матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйинни қандайдир руҳсиз бошладик. Мезбонларда иштиёқ кучлироқ бўлди, шекилли. Биз голларни ўз хатоларимиз туфайли ўтказиб юбордик. Рақиб ҳужум ташкил этмаган ҳолатлар эди. Албатта, "Насаф" ҳам яхши ўйнади. Уларни ғалаба билан табриклайман.

- Энг катта муаммо руҳият билан боғлиқ бўлди. Кутилмаган хатоларга ўзимиз йўл қўйдик. Ўйинни шиддатли бошлай олмадик.

- Олий лигада ўсиш учун катта имконият бор. Лекин шароитларни яхшилаш устида клублар ишлашмаган. Стадион, майдон, ташкилий ишлар борасида камчиликлар бор. Буларни тузатиш устида ПФЛ билан биргаликда ишлаш лозим. Халқ футболни яхши кўради.

- Менга "Насаф"нинг барқарор ўйнаши ёқди. "Локомотив" ва "Бунёдкор"ни ҳам яхши жамоалар деб айтган бўлардим.

- Мен бир кишини айбламайман. Лобанов хато қилди, у буни яхши билади. У иккинчи даврада жуда яхши ўйнади. Саша профессионал ва қайси жиҳатлар устида ишлашни яхши билади.

- Иккинчи даврада камида учликка кириш вазифасини олдимизга қўйгандик. Иккинчи ўринга кўтарилиш эса насиб этмади. ОЧЛга чиқиш масаласини Ўзбекистон Кубоги финалидан кейин билиб оламиз”, - дейди Арвеладзе.


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz