Қайднома

Қидирув

«Локомотив» ва «Насаф» ОЧЛда иштирок этади, учинчи жамоа ким бўлади?

«Локомотив» ва «Насаф» ОЧЛда иштирок этади, учинчи жамоа ким бўлади?

  19.11.2017 18:45
  0
  537
«Локомотив» ва «Насаф» ОЧЛда иштирок этади, учинчи жамоа ким бўлади?

Олий лиганинг ушбу мавсуми тугашига 1 тур қолганида ғолиб ва совриндорлар номи аниқ бўлди. "Локомотив" чемпионликни қўлга киритган бўлса, "Насаф" ва "Пахтакор"га кумуш ва бронза медаллари насиб этди. 

Бугун, шунингдек, Осиё чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритган 2та жамоанинг номи аниқ бўлди. "Темирйўлчилар" чемпион сифатида мусобақани тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида бошлашади. "Насаф" эса саралаш босқичи учун Ўзбекистонга ажратилган 2та ўриннинг бирини эгаллайди.

Хўш, ОЧЛнинг яна бир йўлланмаси кимга насиб этади. Буни 4 декабрь куни бўладиган Ўзбекистон кубогининг финал баҳсидан сўнг билиб оламиз. "Локомотив" ва "Бунёдкор" ўртасидаги ўйинда "қалдирғочлар" ғалаба қозонишса, учинчи йўлланма Миржалол Қосимов жамоасига насиб этади. Акс ҳолда, ОЧЛнинг саралаш босқичида "Пахтакор" иштирок этади.


Манба: stadion.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz