Қайднома

Қидирув

Рўзиқул Бердиев: Бизни қўллаб-қуватлаган барча мухлисларга миннатдорчилик билдираман

Рўзиқул Бердиев: Бизни қўллаб-қуватлаган барча мухлисларга миннатдорчилик билдираман

  19.11.2017 20:44
  0
  572
Рўзиқул Бердиев: Бизни қўллаб-қуватлаган барча мухлисларга миннатдорчилик билдираман

Матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

-Барча мухлисларни табриклайман. Мавсум давомида бизни қўллаб-қувватлаган барча ишқибозларга, инсонларга миннатдорчилик билдираман. Чиройли ғалабага эришдик.

Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди. Лекин улар биринчи бўлиб, хавфли вазият ҳам ярата олишди. Рақибимиз жуда кучли эди, аммо мухлисларимизда ва футболчиларимизда ғалабага бўлган иштиёқ юқори бўлди. Бунинг эвазига биз бугун ҳақли равишда, йирик ҳисобда ғалаба қозондик

Шундай ҳисобни кутганмидик? Айтиб ўтдим, рақиб анча жиддий эди. Шу боисдан бундай ҳисобни кутмагандик. Қайсидир маънода, бугун омадимиз ҳам келди. Яратилган вазиятларни барчасини голга айлантира олдик.

Нимадан хавотирда эдим?  Ўйинни  қиймати жуда юқори бўлиб кетди.

Бу ҳолат футболчиларга  ортиқча босим юклаши мумкин. Лекин ҳозирги кунга келиб бизнинг жамоамизнинг тайёргарлиги "Пахтакор"дан кўра яхшироқ. Агарда босим бўлганида, футболчиларимиз бу каби ёрқин ва эркин ҳаракат қила олишмасди.

Келгуси режаларимиз, “Навбаҳор” билан бўладиган ўйиндан кейин тузилади.

ОЧЛда ўйнаш учун яхши салоҳиятга эга футболчилар зарур. Бу албатта жиддий масала. Бу борада клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашамиз. ОЧЛда қатнашадиган бўлсак, бизга иккита бир хил таркиб керак бўлади. Чунки икки фронтда яхши иштирок учун иккита тенг кучли таркиб лозим бўлади. Бизни ўз қўз остимизга олиб қўйган футболчиларимиз бор. Ҳозирча уларнинг номини айтишга эрта.

Айтиб ўтиш жоизки, бизда қуйи лигада ўйнаган, ўринбосарларимиз таркибида ўйнаётган кедажаги порлоқ ўйинчиларимиз бор. Келгусида албатта уларни асосий таркибимизга жалб қиламиз.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz