Қайднома

Қидирув

«МЮ» Моуриньо учун рекорд миқдордаги товон пулини белгилади

«МЮ» Моуриньо учун рекорд миқдордаги товон пулини белгилади

  20.11.2017 12:43
  0
  553
«МЮ» Моуриньо учун рекорд миқдордаги товон пулини белгилади

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньонинг шартномасига товон пули ҳақидаги бандни киритди, дея хабар қилмоқда Daily Mail нашри.

Энди португалиялик мутахассисни ўз жамоасида кўрмоқчи бўлган клуб манкунианикларга 20 млн фунт тўлаб бериши керак бўлади.

«МЮ» Моуриньо билан амалдаги ҳамкорликни ҳали-бери тўхтатмоқчи эмас, ҳамда бу товон пуллари «ПСЖ» каби жамоалар хоҳишини сўндириш учун амалга оширилган.

Аввалроқ, парижликлар клуби қишда Эмирини истеъфога чиқариб, ёзда Моуриньони олиб келишни мўлжаллаётгани хабар қилинганди.

Моуриньонинг «Манчестер Юнайтед» билан амладаги шартномаси 2019 йилга қадар мўлжалланган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz