Қайднома

Қидирув

«Фил суриб, от ўйнатиш» ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 93-сонида

«Фил суриб, от ўйнатиш» ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 93-сонида

  20.11.2017 09:32
  0
  678
«Фил суриб, от ўйнатиш» ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 93-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг сешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 93-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- «Фил суриб, от ўйнатиш» - ғалаба имкони

Бош жамоамиз яна мағлубиятга учради. Рўзиқул Бердиевнинг дебюти муваффақиятсиз чиқди. Кайфиятимиз бузилди, албатта. Нега бузилмасин ахир?!

- Галиулин ҳамон чақирувга илҳақ

ГАЛИУЛИННИНГ «СОВЕТСКИЙ СПОРТ» НАШРИГА БЕРГАН ИНТЕРВЬЮСИ

- Ҳаммаси равшан ёхуд «Локо» гудоги

Сўнгги тур шарҳи, статистик рақамлар, фактлар...

- Ўзбек футболи ҳақида немисча фикр

JFL in Tashkent футбол мактабида германиялик мутахассис Херальд Фритц томонидан маҳаллий мураббийларимиз учун семинар ўтказилаётгани ҳақида олдинроқ хабар берилганди...

- Виталий Денисов: «Ўзбек палови Ўзбекистонда бошқача барибир»

Sports.ru сайтининг «Узбекская кухня» блоги бу сафар Ўзбекистон терма жамоаси етакчи ҳимоячиларидан бири Виталий Денисовдан катта интервью олди.

- 8-учрашув, 7-гол

ЛЕГИОНЕРЛАРИМИЗНИНГ СЎНГГИ ҲАФТАСИ

- Отабек ва Шукурали бир-бирини қанчалик яхши билади

Дўстлик - инсон ахлоқининг бебаҳо гўзаллиги, ижобий фазилатлар гавҳари. У туфайли хонадонимиз обод, дунёда тинчлик ва дастурхонимизда тўкинлик ҳукмрон.

Шунинг учун ҳам доно кишилар жамиятда дўстликни улуғлаб, қадрлаб келганлар, одамларни тотувликда яшашга, кўпроқ дўст орттиришга ундаганлар...

- Сўнгги умид плей-офф

Австралия миллий жамоаси 14 ноябрь куни КОНКАКАФ вакили - Гондурас термасини 3:1 ҳисобида  енгиб, ЖЧ-2018 финал раунди йўлланмасини қўлга киритди.

Шу тариқа Россия мундиалида ОФК шарафини ҳимоя қилувчи жамоалар сони 5тага етди. Диққатни тортадиган факт шуки, Осиё футболи тарихга айланган аввалги 20та жаҳон чемпионатининг ҳеч бирига бу қадар кўп вакил юбормаган.

 «Соккеруз»ни улкан муваффақият билан табриклаш баробарида мундиалга қитъалараро «плей-офф» орқали йўл олган ва ололмаган қитъадошларимизга тўхталамиз.

- Биз грандмизми?

Ўзбекистон терма жамоаси Осиёда етакчилар сирасига кирадими? Биз грандмизми?

- Болапарвар «галлактикос»

МАДРИД АНЪАНАЛАРИ

- «Турма»дан топилган тўпурар

Габриэль Жезус АПЛни осонлик билан забт этди. Бироқ «Манчсетер Сити»га кўчиб ўтгунига қадар жиддий машаққатларни енгишига тўғри келди.

- Игна тешигидан кузатув

ЕВРОПА ТАШҚАРИСИДА ЎЙНАЁТГАН ҚОЙИЛМАҚОМ ФУТБОЛЧИЛАР

- Хорхе Сампаоли: «Аргентинанинг мундиалга бормай қолишидан қўрққандим»

Аргентина термаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли Россия миллий жамоасига қарши ўйиндан аввал журналистларга интервью бериб, Лионель Месси, «Зенит»даги ҳамюртлари, руслар устози Станислав Черчесовнинг иш услубига қандай баҳо бериши ва бошқа бир қанча мавзулар ҳақида гапирди.

- «Мовий гвардия» - «офсайд»

ЧЕМПИОНСИЗ ТУРНИРЛАР

- 871та ўйин ҳосиласи

ЖЧ-2018 САРАЛАШИ. ЭНГ ЭЪТИБОРЛИ СТАТИСТИКА

- «Бу ҳаётимнинг энг сеҳрли палласи»

МАЙКЛ ОУЭННИНГ КАТТА ФУТБОЛДАГИ ХОТИРАЛАРИ

- МУХЛИС МАКТУБИ: 12та ЖАМОА ЯХШИ, ФАҚАТ...

ЎФФнинг олий лига формати бўйича чиқарган қарорига нисбатан турлича муносабат билдирилмоқда. Мени қувонтираётган томони, улар орасида ижобий руҳдагиси кўп, барибир.

Чунончи, миллий чемпионатимизнинг қандайдир ислоҳотларга муҳтожлиги сезилиб турганди. Шахсий фикримча, айни ҳолатда олий лига учун 12та жамоа - энг оптимал вариант. Лекин 3 даврали тизим унча маъқул эмас...

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz