Қайднома

Қидирув

«Тоттенхэм» Шоу, «МЮ» Роузни сотиб олмоқчи

«Тоттенхэм» Шоу, «МЮ» Роузни сотиб олмоқчи

  20.11.2017 13:56
  0
  540
«Тоттенхэм» Шоу, «МЮ» Роузни сотиб олмоқчи

«Манчестер Юнайтед» чап қанот ҳимоячиси Люк Шоу «Тоттенхэм» клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Лондонликлар 22 ёшли футболчини январда қўлга киритишмоқчи.

Шоу ўз вақтида «Саутгемптон» сафида Маурисио Почеттино билан бирга фаолият юритган ва улар ўзаро яхши таниш. Аммо футболчининг трансфер нархи «шпорлар»га қимматлик қилиши ҳам мумкин.

Олдинроқ «МЮ» Шоуни 20 миллион евродан камига сотмаслигини маълум қилганди.

Ўз навбатида манкунианликлар ҳам сўнгги пайтларда Почеттино билан чиқиша олмаётган «Тоттенхэм» чап қанот ҳимоячиси Дэнни Роузга бефарқ эмас.

27 ёшли футболчи август ойида жамоанинг трансфер сиёсати ҳақида кескин фикр билдириб ўтганди ва шундан буён жароҳатидан қутилган бўлсада бор-йўғи батти учрашувда иштирок этди.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz