Қайднома

Қидирув

Рустам Мирсодиқов: Таркиб борасидаги муаммолардан қутила олмаяпмиз

Рустам Мирсодиқов: Таркиб борасидаги муаммолардан қутила олмаяпмиз

  20.11.2017 14:15
  0
  446
Рустам Мирсодиқов: Таркиб борасидаги муаммолардан қутила олмаяпмиз

“Қизилқум” – “Металлург” жамоалари учрашувидан кейин “Металлург” жамоаси бош мураббийи Рустам Мирсодиқовнинг ўйин ҳақида фикрларини сўрадик.

Рустам Мирсодиқов, “Металлург” ФК бош мураббийи: - Нечанчи ўйиндирки таркиб борасидаги муаммолардан қутила олмаяпмиз.

Ўнг қанот ҳимоячимиз энди энди индивидуал шуғулланишни бошлаётган бир пайтда Навоийга асосий плеймейкеримиз Аюбхон Нўъмонов ҳамда тўпурар ҳужумчимиз Зоҳид Абдуллаевларсиз келдик.

Машғулотлар жараёнида оғриқ безовта қилгани боис асосий дарвозабонимизни сўнгги дақиқаларда заҳирада қолдиришга мажбур бўлдик. Кўряпсизми, таркибда қанча бўшлиқларни бекитишимиз лозим эди.

Бугун ютқазган бўлсакда ёшларимизнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим. Муҳаммаджон Султонов олий лигадаги биринчи голини урди. Улуғбек Худоёров, Аброрбек Тошқўзиевлар ҳам ўйинга яхши қўшилиб кетишди.

Баъзи вазиятларда тажрибасизлигимиз, озгина тезликда, фикрлашда ютқазишимиз боис имкониятни бой бердик деб ўйлайман.

Чемпионатнинг охирги турини уйда ўтказамиз. Насиб бўлса, унгача асосий таркиб ўйинчилари сафимизга қайтишади. Чиройли, ҳужумкор ўйин билан мухлисларимизни албатта хурсанд этишга ҳаракат қиламиз, дейди Рустам Тўхтамуродович.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz