Қайднома

Қидирув

Мирко Йеличич: Чемпионлик осон қўлга киритилмади

Мирко Йеличич: Чемпионлик осон қўлга киритилмади

  20.11.2017 19:15
  0
  529
Мирко Йеличич: Чемпионлик осон қўлга киритилмади

«Динамо» - «Локомотив» учрашувидан кейинги матбуот анжуманида чемпионликни нишонлаган жамоанинг бир йўли икки мураббийи Мирко Елечич ва Андрей Микляевлар иштирок этишди.

- Чемпионлик билан табриклаймиз. Аввало ўйин борасида тўхталсангиз?

Мирко Елечич:

- Табрик учун раҳмат. Самарқандда «Локомотив»га ҳеч қачон осон бўлмагани боис, бу сафар ҳам ўйинга жиддий тайёргарлик кўриб келгандик. Сабаби, турнир жадвали биздан ҳам, рақибларимиздан ҳам фақат ғалаба қозонишни тақозо қиларди. Ўйин давомида вазиятлардан унумли фойдалана олдик ва ғалаба қозондик. Чемпионлик осон қўлга киритилмади.

Андрей Микляев:

- Мен ҳам қўшимча қилишни истардим, бугун осон ғалабага эришдик дея олмайман. Ўйин олдидан руҳий босим бор эди. Шунга қарамай, йигитларимиз кўрсатмаларни бехато амалга оширишди, уларга раҳмат. «Динамо» ўйин давомида бизни прессинг орқали шошириб қўйишга интилди, аммо 90 дақиқа прессинг қилишнинг иложи йўқ. Ҳисоб барчасини айтиб турибди, рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик.

- Ўйин давомида Қаршидаги натижадан бохабар бўлиб турдингизми?

Мирко Елечич:

- Фақат ўйин якунига етаётганда Қаршидаги натижадан хабар олдим. Унгача Қаршидаги ўйинни эмас, фақат ўзимизни ўйинни ўйладим.

Андрей Микляев:

- Мен фақат биринчи тайм якунида Қаршида кичик ҳисоб қайд этилаётганини билдим. Иккинчи бўлим якунида эса йирик натижадан хабар топдим. Асосийси, биз ўзимизни ўйинга эътибор беришимиз шарт эди ва буни уддаладик.

- Чемпионат деярли якунланди. «Локомотив» учун 2017 йилда энг муҳим ва асосий ўйинлар бўлди?

Мирко Елечич:

- «Локомотив» учун асосий рақиб «Насаф» жамоаси бўлди. Улар билан курашиш осон бўлгани йўқ. Иккинчи даврада эса курашга «Пахтакор» қўшилди.


Манба: fcdinamo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz