Қайднома

Қидирув

Олег Тюлькин: «Локомотив» савия жиҳатдан биздан устун

Олег Тюлькин: «Локомотив» савия жиҳатдан биздан устун

  20.11.2017 20:53
  0
  463
Олег Тюлькин: «Локомотив» савия жиҳатдан биздан устун

«Динамо» - «Локомотив» учрашувидан кейинги матбуот анжуманида «Динамо» бош мураббийи Олег Тюлькин иштирок этди.

«Афсуски, муҳим ўйинда йирик мағлубиятга учрадик. Бунинг учун мухлислардан узр сўраймиз. Бугун икки томон учун ҳам очколар жуда зарур эди. Рақибимиз савия жиҳатдан биздан бир бош устун эканлиги гувоҳи бўлдик.

Ўйин давомида ҳисоб 1:3га айланганидан кейин йигитларнинг руҳий ҳолати тушиб кетди. Таркибда ўзгаришлар қилиб, вазиятни ўнглашга интилдик, аммо вазиятлар яратиб, улардан фойдаланишда оқсадик.

Савия жиҳатдан рақибларимиз кучли таркибга эга. Айтайлик, ўйин бошида Абдумалик Абдуллаев яккама-якка вазиятда Нестеров дарвозасини ишғол эта олганида ўйин умуман бошқача кечарди.

Кўп ўтмай, худди шундай вазият Марат Бикмаевда бўлди, у эса дарҳол битта зарба билан вазиятни голга айлантирди. Бу футболчининг савиясидан дарак. Аднан Ораховац гол урганидан кейин курашга қўшилдик, аммо рақибнинг учинчи голи яна ўйинни қийинлаштирди. Уларни чемпионлик билан табрикламан.

Жароҳати боис ҳимоячимиз Раду Рогакнинг бизга ёрдам бера олмагани ҳам майдонда билинди. Дарвозабонимиз Темур Жўраев ҳам бугун таркибда йўқ эди. Сўнгги ўйинда ҳам «Машъал»га қарши баҳс осон кечмайди.

ПФЛнинг қароридан кейин карахт аҳволга тушгандик. 12-ўрин билан лигада қолмаслик жуда аламли бўлади. Шу боис, клуб ПФЛ талабларини бажаришга киришган. Ҳар ҳолда ҳар қандай ўринда бўлмайлик, стадионимиз мухлислар билан гавжум бўлади. Сабаби Самарқандда футболни севишади. Самарқандлик минглаб мухлислар Олий Лигага муносиблар. Ҳар ҳолда футбол энг аввало мухлислар учун эканлигини унутмайлик.


Манба: fcdinamo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz