Қайднома

Қидирув

«Монако» бош ҳомийси: «Ҳалигача компьютердан фойдаланмайман»

«Монако» бош ҳомийси: «Ҳалигача компьютердан фойдаланмайман»

  21.11.2017 03:39
  0
  952
«Монако» бош ҳомийси: «Ҳалигача компьютердан фойдаланмайман»

«Динамо» ва «Ростов»нинг собиқ хўжайини, ҳозирда «Монако» бош ҳомийси - Fedcom компанияси раҳбари Алексей Федоричев яқинда ESMга интервью берди.

У суҳбат жараёнида асосан клубларнинг ёзги трансферлар мавсумидаги ишлари юзасидан фикр билдирди.

Аввало, Алексей Федоричев ҳақида оз-моз маълумот. Гап рус сармоядорларининг Ғарбий Европа футболини забт этиш ҳаракатини бошлаб берган ва оғир йўлни босиб ўтган миллионлар ўйини чин ихлосманди ҳақида кетяпти. Мана, ушбу функционернинг «Монако» билан боғланганига 20 йилдан ошди.

Яъни у Франция жамоаси билан ҳамкорликни йўлга қўйган вақт дейлик, Роман Абрамович «Челси»га яқинлашмаганди ҳам. Айни пайт Федоричев «Монако»даги ягона рус эмас. Мазкур клубнинг 66 фоиз акцияси унинг бизнес ҳамкори - Дмитрий Риболовлевга тегишли. Тўғри, бу бизнесмен князлик жамоаси ишларига 2011 йили қўшилган.

Ҳозир «Монако»нинг кўплаб мухлислари раҳбарият тутган йўл, яъни трансфер сиёсатидан ташвишдалар. Зеро, Франциянинг амалдаги чемпио-ни ёзда бир қатор етакчи футболчиларини сотди - Бернард Сильва, Тьемуэ Бакайоко, Бенжамин Менди, Килиан Мбаппе.

Кучли эътирозларга қарамай, Фёдоричев ҳақ эканлиги ва клуб тўғри йўлдан бораётганига шубҳа қилмаяпти. «Бу масалада фикримни ҳеч қачон ўзгартирмайман», - дейди у трансфер сиёсатига тўхталиб.

Федоричев офиси Монте-Карлодаги машҳур казинага яқин ҳудудда жойлашган. Аммо у бу муассаса мижози эмас. Алексейнинг сўзлари ва ҳаракатлари ҳаммасини тасдиқлаб турибди. Умуман олганда, Федоричев «Монако»га таъсири хусусида камтарона фикр билдиради, гарчи барча молиявий масалалардан хабардор бўлсада.

Бу гаплар унинг қудратли шахсий бизнес-империясига нисбатан қарашига ҳам тааллуқли. Хуллас, Федоричев ахборотларни миясида сақлайди: «Ҳа, ҳалигача компьютердан фойдаланмайман. Электрон почтага ҳам бефарқман, тўғри, қўл телефоним бор. Шартномам - қўл сиқиш».

20 йилдирки, рус миллиардери асос солган Fedcominvest компанияси Монакода фаолият олиб бор-япти. У бу даврда клуб равнақи йўлида 100 млн. доллардан кўпроқ сарфлади. Бизнесмен сўз ўйинига тоқат қилолмайди ва ўзини ҳамкор эмас, бош ҳомийдек тутишни хуш кўради. У чиндан ҳам, асосий ҳомий саналади.

Федоричев шунинг баробарида ҳаёт йўлидан ғурурланади. Чунки оддий оиланинг оддий фарзанди эди ва муваффақиятга эришгунига қадар узоқ йўлни босиб ўтди.

Отаси «Спартак»ка мухлислик қилган, аммо болалигидан футбол ҳамда хоккейни бирдек ёқтирган Алексей негадир «Динамо»га кўнгил берган. Унинг учун битта жамоа бор эди - «Динамо», фақат «Динамо».

Федоричевнинг ўзи вақтида қобилиятли ҳимоячилардан саналган, аммо ҳарбий хизмат даврида бошқа иш билан шуғулланиши маъқуллигини тушуниб етган:

«Ўтган асрнинг 80-йиллари бошидаёқ мамлакат катта воқеалар арафасида тургани ойдинлашганди. Шулар таъсирида футбол ҳақидаги орзуларни унутиб, бизнеснинг қайси тури билан шуғулланиш хусусида бош қотира бошладим».

Шу тариқа Федоричев собиқ иттифоқ тарқалгунига қадар ўз бизнесига тамал тоши қўйишга улгурди. У аввалига автомобиль эҳтиёж қисмлари савдоси билан шуғулланди, кейин тормоз колодкаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди, техник хизмат кўрсатиш станциялари, қурилиш соҳасига бош суқди.

Хизмат сафарлари Алексейни дастлаб Женева, сўнг Монакога олиб келди. Айнан князликда футбол агенти Жан-Клод Дармон билан танишди. Кўп ўтмай, у Федоричевни «Монако»га ҳомийлик қилишга кўндирди.

Бизнесмен айни ўша пайт илк муҳаббати - Москва «Динамо»сидан бош директор бўлиш тўғрисида тушган таклифни ҳам қабул қилди. Эсланг, Федоричев ўша пайт Жорж Мендеш таъсирида Бразилия ва португалиялик футболчилар хариди учун 100 млн. доллардан кўп маблағ сарфлаганди.

Мана, португалиялик агент ҳозир «Монако» воситасида ҳам яхшигина бизнесни йўлга қўйди, Федоричев эса 2007 йили «Динамо»дан воз кечди. У бунда шахсий манфаатини ўйлагани аниқ. «Динамо»дан фақат буюк ном қолди, холос», - дейди бизнесмен ғамгинлик билан.

«Монако» тўғрисида гап очилганида эса унинг юзига дарров илиқлик югуради. Бизнес ҳамкори - Дмитрий Риболовлев клубга раҳбарлик қилмоқда, ҳисоб. Вадим Васильев - бош директор ва трансферлар бўйича энг катта шахс. У 1997-1999 йиллар оралиғида Fedcom вице-президенти вазифасида ишлаган.

Федоричевнинг ўзи Васильевни жуда ақлли ва зиёли жентльмен сифатида таърифлайди. Алексейнинг айтишича, унинг бундай муносабати клубнинг трансфер сиёсатини бемалол олиб боришда жуда муҳим. «Футболда айниқса, кийиниш хонасидаги муҳит катта аҳамиятга эга, - дейди Федоричев. - Фикримча, бу нарса «Монако»да «ПСЖ»дагига нисбатан яхшироқ».

Унинг ишонч билан таъкидлашича, айни шу ҳолат Килиан Мбаппени ижара келишуви асосида вақтида сотишга ундаган: «Ўйлашимча, биз нишонни тўғри урдик. Зеро, кучли ёш футболчиларни сақлаб қолиш осон эмас. Ахир улар эрта кунда катта пул ҳақида ўйлай бошлашади.

Боз устига, агентлар футболчининг ўзи қолиб, унинг ота-онасию, бошқа яқинлари олдига келишади. Натижада ёш иқтидор ўз-ўзидан моддий манфаатдорликни устун қўяди. Бундай ҳолатда энг тўғри йўл битта - таклифни қабул қилиб, руҳий азобдан қутулиш».

И.ОБИДОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz