ЎФФ 2018 йили олий лига иштирокчилари сони камайтирилиши ҳақида қарор чиқаргач, ушбу мавзу турли муҳокамаларга сабаб бўлди ва бу ҳол ҳамон давом этмоқда.
Хусусан, Sports.ru сайтининг «Узбекская кухня» блоги муаллифи Евдоким Раимов ҳам мазкур масала бў-йича ўз фикрини билдирди. Қуйида унинг мулоҳазалари билан танишишингиз мумкин.
Ниҳоят, ПФЛ (табиийки, ЎФФ ташаббуси билан) Ўзбекистон чемпионати олий лигаси форматига ўзгартириш киритди. Эндиликда мазкур турнир уч даврада ўтказилиб, унда 12та жамоа қатнашади. Ҳа, ЎФФ расмий сайтида худди шундай хабар чиқди.
Ўзбек футболида бу каби «инқилоблар» кўп марта рўй берган. Мунтазам равишда, баъзан тушунарсиз ҳолда иштирокчилар сонининг ўзгариши ўтган асрнинг 90-йилларида, кейинчалик 2000-йиллар бошида ҳам бўлган.
Раҳбарият ушбу қарорлар бўйича ҳамиша турлича тушунтириш берган. Аксарият ҳолларда сабаб сифатида турли клубларнинг инқирозга юз тутгани кўрсатилган. Қ
изиғи, бундай формат маҳаллий ОАВ ор-қали тез-тез муҳокама қилинган, шундай тизим тарафдорлари орасида терма жамоанинг собиқ бош мураббийи Вадим Абрамов ҳам бор эди.
Фақат ҳозирга келибгина мамлакатдаги дивизионларда яққол ўзгаришлар қилинмоқда. Хўш, бундай янгиликларга қўл уришга нима туртки бўлди?
Биринчи навбатда, олий лигадаги икки клуб - Ғузорнинг «Шўртан» ва пойтахтнинг «Обод» жамоаларидаги «инқироз» кўзга ташланади.
«Ободчилар»нинг эртами-кеч шундай ҳолатга тушишлари тахмин қилинганди, аммо «Шўртан»даги вазият бироз кутилмаган ҳолга айланди.
Яхшигина ҳомийга эга бўлган ғузорликлар сўнгги йилларда нафақат элитада, балки профессионал футболда «жон» сақлаш учун курашишмоқда. Ажабланарлиси, бу клублар номи ҳамон турнир жадвалида мавжуд, «Шўртан» эса чемпионат учрашувларини ўтказмоқда.
Яна бир муҳим факторлардан бири ўйинлар ўтказиладиган вақт билан боғлиқ. Сўнгги йилларда томошабинлар тур учрашувларининг чоршанба, пайшанба, жума, хуллас, дам олиш кунларидан бошқа саналарда ўтказилишига кўникишганди.
Бунинг сабаблари эса номаълум. Шуниси аниқки, мазкур ҳолат ишқибозлар билан ишлаш ва бошқа ташкилотчилик юмушларига халал берди.
Мисол учун, чипта, фастфуд, сувенирлар, дастурчалар сотиш орқали даромад кўриш ҳоллари ўзбек футболида деярли кузатилмайди. «Пахтакор» ва «Локомотив»нинг турли конкурс ва флешмоблар ўтказиши мухлисларни чорлашга қаратилган. Бинобарин, бугунги кунда томошабинлар ташрифи кўнгилдагидек эмас.
Ушбу фикрни исботлаш учун узоққа бориш шартмас - амалдаги чемпион «Локомотив»нинг уй учрашувларида меҳмонларга ажратилган трибунада «темирйўлчилар»никига нисбатан кўпроқ мухлис жой олганини кўрдик.
Қизиғи, томошабинлар ташрифи бўйича анъанавий тарзда етакчилик қиладиган вилоятларда ҳам пасайиш кузатилмоқда. Умуман, «Бухоро» ёки «Навбаҳор» мезбонлик қиладиган стадионларда ҳар доим ҳам аншлаг гувоҳига айланмаяпмиз.
Ўзбекистон чемпионати учун 10 минг мухлис яхши кўрсаткич. Мабодо учрашувлар дам олиш кунлари ўтказилса-чи?
Ва сўнгги жиҳат мамлакат футболи учун энг муҳими, десам адашмайман:
- чемпионатда фақат кучлилар қатнашса;
- маҳаллий бюджетга қарам бўлган клублар сони камайса;
- биринчи лигада турли тотализаторларда коэффициентларни ошириш эмас, балки юқори ўринлар учун кураш борасида рақобат кучайса;
- кичик, аммо кучли биринчилик иштирокчисининг ўз титул ҳомийси ва молиявий кафолатлари пайдо бўлса, Ўзбекистон чемпионатининг ҳам маркетинг, ҳам кўрсаткичлар бўйича кучайгани ҳақида бонг уриш мумкин.
Зеро 16та клубдан иборат ҳозирги тизим ўзбек футболига ҳеч нарса бермади. Клубларда мақсад йўқ, «кучли тўртлик» эса ўзаро ОЧЛ йўлланмаси учун курашиш ва ушбу турнирда қатнашиш орқали даромад орттириш ҳақида ўйлайди.
Ҳозирча ушбу чемпионат бухоролик сухандоннинг сўзлари, инқирозга юз тутган клублар, «Нефтчи»нинг элитани тарк этиши ҳамда Тошкент жамоаларининг «ҳукмронлиги» билан ёдда қолмоқда.
Евдоким РАИМОВ
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20