Қайднома

Қидирув

Конте: «Челси»ни мавсумдаги энг муҳим ўйинлардан бири кутиб турибди»

Конте: «Челси»ни мавсумдаги энг муҳим ўйинлардан бири кутиб турибди»

  21.11.2017 14:25
  0
  569
Конте: «Челси»ни мавсумдаги энг муҳим ўйинлардан бири кутиб турибди»

«Челси» клуби бош мураббийи Антонио Конте Чемпионлар Лигасининг 5-тури олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Айни пайтда «Челси» клубини мавсумдаги энг муҳим ўйин кутиб турибди. Биз «Қорабоғ» устидан ғалаба қозонган тақдиримизда Чемпионлар Лигасининг кейинги босқичига йўл оламиз.

Зеро ҳозирги кундан то январь ойига қадар «Челси»нинг тақвими жуда оғир тузилган ва ҳар учрашувдаги ғалаба бизга муҳим.

Шубҳасиз, бизга қийин бўлади, чунки улар сўнгги икки учрашувда «Атлетико» клуби билан дурранг ўйнади, ундан олдин эса «Рома»га жиддий қаршилик кўрсатди.

Тан олиш керакки, шогирдларим ғалаба учун бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда. «Рома» клубига қарши кечган ўйинда эса биз шу ҳислатни кўрсата олмадик, мен – биринчи навбатда.

Жамоа вакилларидан натижа талаб қилишдан олдин, мен аввало ўзимдан талаб қиламан ва кейингина футболчилардан», - дейди Конте.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz