Қайднома

Қидирув

Липпи: «Вентурани мен танлагандим»

Липпи: «Вентурани мен танлагандим»

  21.11.2017 17:13
  0
  579
Липпи: «Вентурани мен танлагандим»

Италия терма жамоаси собиқ бош мураббийи ва ҳозирда Хитой термасини бошқараётган Марчелло Липпи ИФФ собиқ президенти Карлос Тавеккио берган маълумотни инкор этди.

Аввалроқ, федерация собиқ раҳбари 2016 йилда Италия терма жамоасига Жампьеро Вентурани бош мураббий этиб тайинлаш Мачелло Липпининг қарори бўлгани ҳақида айтганди.

«Мен терма жамоа мураббийини танламаганман. Ўшанда Тавеккио билан тушлик қилгандим ва менга терма жамоа техник директори лавозимини таклиф қилишганди.

Мен сухбат чоғида терма бошқарувига муносиб номзодларни норасмий равишда санай бошладим, уларнинг орасида Монтелла, Вентура ва Гасперини номлари бор эди, бор йўғи шу. Тавеккио: “Тажриба ва донолиги учун Вентурани танлайман”, деб айтди. Шундай экан, мураббийни мен танламаганман, бу нотўғри», — дейди Липпи.

Эслатиб ўтамиз, Вентура бошчилигидаги Италия терма жамоаси ЖЧ-2018 ўтиш ўйинида Швецияга ютқазиб қўйди ва мундиал йўлланмасидан қуруқ қолди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz