Қайднома

Қидирув

Мата: «Ньюкасл» устидан қозонилган ғалаба «МЮ»нинг иродасини кўрсатиб берди»

Мата: «Ньюкасл» устидан қозонилган ғалаба «МЮ»нинг иродасини кўрсатиб берди»

  21.11.2017 18:23
  0
  500
Мата: «Ньюкасл» устидан қозонилган ғалаба «МЮ»нинг иродасини кўрсатиб берди»

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Хуан Мата Премьер-Лиганинг 12-турида «Ньюкасл» устидан қозонилган йирик ғалаба ҳақида гапириб ўтди. Учрашув Манчестер шаҳрида “Олд Траффорд” стадионида бўлиб ўтди ва унда мезбонлар 4:1 ҳисобида зафар қучди.

“Шанба куни эришилган ғалаба биз учун ўзига ҳос бўлди, чунки бу бизнинг ушбу мавсумдаги илк иродали ғалабамиз. Бундан олдинги ўйинларда биз ҳисобни очиб, ғалаба қозонар эдик. «Ньюкасл»га қарши баҳсда биз тўп ўтказиб юбориб, сўнгра ўйинни бутунлай ўзгартира олдик.

Биз намойиш этган ўйин олдимизга қўйган мақсад ва иродамизни кўрсатиб берди. Етти кун ичида бизни учта муҳим учрашув кутиб турибди, жуда қизиқ бўлади”, - дея Мата сўзларини келтирмоқда клуб расмий сайти.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz