Қайднома

Қидирув

«Е» гуруҳи. «Ливерпуль» учта тўп фарқини кўкка совуриб «Севилья» билан дуранг ўйнади

«Е» гуруҳи. «Ливерпуль» учта тўп фарқини кўкка совуриб «Севилья» билан дуранг ўйнади

  22.11.2017 04:02
  0
  530
«Е» гуруҳи. «Ливерпуль» учта тўп фарқини кўкка совуриб «Севилья» билан дуранг ўйнади

Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-туридан ўрин олган "Севилья" - "Ливерпуль" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 3:3 ҳисоби қайд этилиб, жамоалар муроса кўчасини танлашди.

Меҳмонлар учрашувнинг 30-дақиқасига қадар учта гол уришди. Роберто Фирминьо дубль қайд этган бўлса, Садио Мане ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

“Севилья” иккинчи бўлимда Виссам Бен-Йеддернинг икки голи эвазига ҳисобни қисқартирди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларида Гидо Писарро ҳисобни тенглаштирди.

“Е” гуруҳида 5-турнинг якуний натижаларидан сўнг плей-офф босқичига ҳеч қайси жамоа йўл олмади. Барчаси сўнгги 6-турда ҳал бўлади.

Унда “Спартак” Англияда “Ливерпуль” меҳмони бўлса, “Севилья” Словенияда “Марибор”га қарши баҳс олиб боради.

“E” гуруҳида 5-турдан сўнг вазият қуйидагича кўриниш олган: 1. “Ливерпуль” — 9 очко; 2. “Севилья” — 8; 3. “Спартак” — 6; 4. “Марибор” — 2.

Европа Чемпионлар лигаси, 5-тур

Севилья Испания – Ливерпуль Англия 3:3 (0:3, 3:0)
Голлар: 0:1 – 2 Фирмино, 0:2 – 22 Мане, 0:3 – 30 Фирмино, 1:3 – 51 Бен-Йеддер, 2:3 – 60, пенальти Бен-Йеддер, 3:3 – 90+2 Писарро.
Севилья – Рико, Лангле, Эскудеро, Меркадо, Гайс, Нзонзи (Васкес, 46), Писарро, Банега, Сарабия, Нолито (Муриэль, 73), Бен-Йеддер (Корреа, 81).
Ливерпуль –Кариус, Ловрен, Морено (Милнер, 63), Гомес, Клаван, Фирмино, Вейналдум, Салах (Окслейд-Чемберлен, 87), Коутиньо (Джан, 63), Мане, Хендерсон.
Огоҳлантиришлар: Морено (38), Банега (45), Меркадо (54), Хендерсон (68), Джан (82).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz