Қайднома

Қидирув

«G» гуруҳи. «РБ Лейпциг» сафарда «Монако»га имконият қолдирмади

«G» гуруҳи. «РБ Лейпциг» сафарда «Монако»га имконият қолдирмади

  22.11.2017 04:10
  0
  533
«G» гуруҳи. «РБ Лейпциг» сафарда «Монако»га имконият қолдирмади

Европа Чемпионлар Лигасининг 5-туридан ўрин олган “G” гуруҳидан ўрин олган “Монако” ҳамда “РБ Лейпциг” клублари ўртасидаги учрашув якунланди.

6-дақиқада Жемерсон ўз дарвозасига автогол киритди, орадан 9 дақиқа ўтиб, Тимо Вернер орадаги фарқни иккитага оширди, 31-дақиқада эса пенальтини тўғри амалга ошириб, дубль муаллифига айланди.

Танаффусга қадар, Радамель Фалькао ҳисобни қисқартиришга эришди. Лекин Наби Кейта яна орадаги фарқни учтага оширли. Жамоалар иккинчи бўлимда бошқа гол ура олишмади.

“G” гуруҳида биринчи ўринни “Бешиктош” 11 очко билан эгаллаган бўлса, иккинчи йўлланма учун фақат “Порту” ва “РБ Лейпциг” клублари ўртасида кураш кечади.

Тўртинчи ўринни олган “Монако” жамоасида учинчи ўринга кўтарилиш имконияти умуман қолмади.

Сўнгги турда, “Порту” ўзида “Монако”ни қабул қилса, “РБ Лейпциг” ҳам ўз майдонида “Бешиктош”ни қабул қилади

“G” гуруҳи жадвали: 1. “Бешиктош” — 11 очко; 2. “Порту” — 7; 3. “РБ Лейпциг” — 7; 4. “Монако” — 2.

ЕЧЛ, 5-тур.

“G” гуруҳи.

“Монако” – “РБ Лейпциг” – 1:4.

Голлар: Фалькао 43 — Жемерсон 6 (автогол), Вернер 9, Вернер 31, Н.Кейта 45.

“Монако”: Субашич, Жемерсон, Глик, Жорже, Раджи, Моутиньо (Каррильо 83), Тилеманс, Фабиньо, Фалькао, Б. Кейта (Диахаби 60), Лопеш (Геззаль 66).

“РБ Лейпциг”: Гулачи, Орбан, Упамекано, Хальстенберг, Клостерманн, Кампль, Н. Кейта, Вернер (Брума 58), Поульсен, Форсберг (Лаймер 79), Забитцер (Демме 35).

Огоҳлантиришлар: Моутиньо 37, Жемерсон 46, Фабиньо 49, Поульсен 84, Жорже 85.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz