Қайднома

Қидирув

Гўзаллик машҳурлик уйғунлиги ёхуд энг машҳур футболчиларнинг гўзал хонимлари (фотогалерея)

Гўзаллик машҳурлик уйғунлиги ёхуд энг машҳур футболчиларнинг гўзал хонимлари (фотогалерея)

  23.11.2017 06:27
  0
  27613
Гўзаллик машҳурлик уйғунлиги ёхуд энг машҳур футболчиларнинг гўзал хонимлари (фотогалерея)

Айрим футболчилар майдондаги ҳаракатларию, спорт бобидаги ютуқлари билан мақтаниш баробарида юқори дидга эгаликларидан хурсанд бўлишлари керак.

Чунончи, уларнинг ҳаёт йўлларини энг гўзал ҳурлиқолар ўзгача ёритиб боришади. Умуман олганда, қайси юлдузнинг турмуш ўртоғи чиройлироқ эканлигини аниқлаш мушкул иш.

Шунинг учун бу масалани ҳар кимнинг шахсий қарашига ҳавола этган маъқул. Қуйидаги фотожамланма-мақолада 8 нафар футболчининг ҳамхонаси ҳақида сўз боради.

Жоржина Родригес - беқиёс Криштиану Роналдунинг норасмий турмуш ўртоғи

Жоржина - испаниялик раққоса ва модель. У шунинг баробарида португалиялик сара юлдуз фарзандининг онасидир.

Тушунарлики, машҳур футболчи билан муносабатлар Жоржинага нисбатан эътиборни кескин оширди. Эндиликда у ҳам турмуш ўртоғидек таниқли...

Виктория Бекхэм - бетакрор Бекснинг умр йўлдоши

Виктория ва Дэвид ҳақли равишда замонавий футболдаги энг гўзал ва ёқимтой, шунингдек, машҳур жуфтлик саналишади. Аслида Виктория футболчи билан турмуш қуришидан олдин машҳурликка эришган.

Очиғи, футбол оламида бундай хонимлар кўп эмас. Кўпчилик билса керак, Виктория ёшлигида Британиянинг энг илғор поп-гуруҳларидан бири - Spice Girls хонандаси сифатида танилган.

Шакира - ҳимоячи Жерар Пике ҳамхонаси

Шакира - Лотин Америкасидаги аёллар тимсоли. Зеро, у ўз ҳаракатлари ва қатъияти билан колумбиялик оддий қизча даражасидан жаҳон миқёсидаги сара юлдузга айланди.

Гап мусиқа шоу-бизнесини батамом ҳайратга солган хонанда ҳақида кетяпти. Шакира ижросидаги хит-қўшиқлар ҳар жойда янграйди ва уларни мароқ билан тинглашади.

Мисол учун, колумбиялик хонанда жорий йил ўз шинавандаларига испан тилидаги қўшиқлар альбомини тортиқ этди ва у роса оммалашди.

Антонелла Рокуццо - даҳоча Лионель Месси ҳамроҳи

Антонелла ўта қисқа вақтда бутун дунёдаги минглаб журналистлар нигоҳини ўзига қаратди ва бу бежиз эмас. Эҳтимолки, замонавий футболдаги бош даҳонинг турмуш ўртоғи бўлишда ўзига яраша мураккаб томонлари ҳам бордир.

Муҳими, Антонелла ўз ролини муносиб уддаламоқда. Ҳарқалай, у Лионелнинг чин мухлис ва мухлисалари қалбини ром этишга улгурди.

Алекс Курран - чин мерсисайд Стивен Жеррард ҳамнафаси

Британиялик футболчилар битта яққол тенденцияга амал қилиб, ўз ҳаётларини кўпинча машҳур модель билан боғлашади. Матбуотда ҳаттоки, буни англатувчи махсус атама пайдо бўлган - WAGs.

Оддий айтганда, «хотинлар ва маҳбубалар». Алекс Курран гарчи машҳурлик бобида Виктория Бекхэмга тенг келолмасада, ташқи кўринишию, юриш-туриши билан ундан сира қолишмайди.

Каролина Диас - «тилла бола» Кака умр йўлдоши

Бразилиялик ярим ҳимоячи 2015 йили биринчи турмуш ўртоғи билан ажрашди. Бу воқеа табиий равишда жаҳон спорт матбуоти, хусусан, етакчи нашрларда кенг муҳокама қилинди.

2017 йилга келиб эса, Кака бразилиялик модель Каролина Диас билан муносабатлари ҳақида расман баёнот берди. «Тилла бола»нинг янги маҳбубаси ҳам қисқа фурсатда мисли кўрилмаган машҳурликка эришди.

Алена Середова - «қаримас» Жанлуижи Буффоннинг танлагани

Алена славянлар оиласидан - у Чехияда туғилган. Середова узоқ 1988 йилиёқ «Чехия гўзали» танловида ғолиб чиққан. Тўғри, Алена ва Жанлуижи 2011 йилга келибгина расман оила қуришди.

Илара Блази - «Император» Франческо Тотти маликаси

Илара Блази узоқ вақт бундай рейтингларнинг 1-ўрнини ҳеч кимга бермай келди. Италиялик модель 36 ёшида ҳам чирой масаласида кўплаб ёш қизлар ҳавасини уйғотиши тайин.

Илара ва Франческо 2005 йили расман никоҳдан ўтишганди. Ҳозирда улар 3 нафар фарзандни тарбиялашмоқда.

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz