Қайднома

Қидирув

Ван Гал «Эвертон»ни бошқариш даражасида эмаслигини айтди

Ван Гал «Эвертон»ни бошқариш даражасида эмаслигини айтди

  23.11.2017 14:55
  0
  508
Ван Гал «Эвертон»ни бошқариш даражасида эмаслигини айтди

Бир неча кун муқаддам, матбуотда «Эвертон» клуби Луи ван Галга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.

Ливерпулликлар Роберт Куманни ўз лавозимидан озод этганидан кейин бош мураббий қидиришмоқда. Ван Гал номзодларнинг бири сифатида кўрилаётган эди.

Аммо Ван Гал «Эвертон» клубини бошқариш нияти йўқ эканлигини айтди ва ҳаттоки, бу клуб унинг даражасига мос эмаслигини билдирди. Голландиялик мутахассис «Манчестер Юнайтед» клубидан кейин юқори савияли жамоада ишлаганича йўқ.

Британиялик журналист Кэрри Брауннинг хабар қилишича, мураббийга бу савиядаги клубларни бошқариш қизиқ эмас.

У Англияда фаолиятини давом эттириш истагида ва фақатгина кучли тўртлик вакиллари таклифини кўриб чиқмоқчи. Балки, у «Арсенал» клубини мўлжаллаётгандир?


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz