Қайднома

Қидирув

Юпп Хайнкес: «Ғалаба ўз йўлига, «Бавария» ёмон ўйнади»

Юпп Хайнкес: «Ғалаба ўз йўлига, «Бавария» ёмон ўйнади»

  23.11.2017 17:27
  0
  487
Юпп Хайнкес: «Ғалаба ўз йўлига, «Бавария» ёмон ўйнади»

“Бавария“ клуби бош мураббийи ЕЧЛнинг 5-турида “Андерлехт”га қарши учрашувдан (2:1) сўнг ўйин хақида фикрларини билдирди.

“Биринчи бўлимда ўйинимиз умуман ўхшамади. Бизда позицион хатолар, бемаврид тўп йўқотишлар, нотўғри узатмалар вужудга келди. Қисқаси, ишончли ўйин кўрсата олмадик.

Яна рақиб жамоага 3-4та хавфли вазиятларни ҳам яратиб бердик. “Бавария” бугун кўп жиҳатларда оқсади. Албатта, мен бу ҳақда танаффусда шогирдларимга тушунтирдим.

“Андерлехт” жамоасига ҳам миннатдорчиллик билдириб ўтмоқчиман. Янги мураббий қўл остида жамоа умуман бошқача руҳда харакатланди.

Бизга нисбатан рақиб жамоада ғалабага бўлган иштиёқ кучли эди. Ғалаба ўз йўлига, лекин бундай ёмон ўйнамаслигимиз керак эди”, - дейди Хайнкес.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz