Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон терма жамоаси мураббий изламоқда. 8 нафар номзодлар билан танишинг

Ўзбекистон терма жамоаси мураббий изламоқда. 8 нафар номзодлар билан танишинг

  24.11.2017 00:17
  0
  16409
Ўзбекистон терма жамоаси мураббий изламоқда. 8 нафар номзодлар билан танишинг

Ўзбек футболида янгиликлар тез-тез бўлишига ўрганиб қолдик. Шулардан бири терма жамоага янги бош мураббий тайинлаш масаласи эди.

Умид Аҳмаджонов раҳбарлигидаги ташкилот бу лавозимга Рўзиқул Бердиевни вақтинчалик қўйишга қарор қилишди. Яқин орада унинг ўрнини хорижлик мутахассис эгаллайди.

Бу ҳақда Аҳмаджоновнинг шахсан ўзи айтиб ўтди. Четдан мураббий қидириш борасида кам гапирилди, лекин тез орада керакли номзодлар миллий жамоа талабларига жавоб бермаслиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Шу муносабат билан sports.ru сайтининг «Узбекская кухня» блоги термамизга мураббий танлашда ёрдам бериш мақсадида ўз номзодларини тақдим қилди.

Биринчи вариант: РОНАЛЬД КУМАН

Мураббийликдаги ютуқлари: Голландиянинг уч карра чемпиони, мамлакат кубоги ва суперкубогини бир мартадан қўлга киритган. Португалия суперкубоги ва Испания кубоги соҳиби.

Плюслари: Яхши алоқаларга эга ва топ-лигаларда ишлаш тажрибаси бор.

Минуслари: Хориж матбуотида ортиқча баҳо бериб юборилган.

Рональд Куманни All-Timeнинг энг кучли ҳимоячилари қаторига қўшиш мумкин. Бошқа тарафдан эса, мураббийлик соҳасида улкан ютуқларни қўлга киритган, деб бўлмайди: «тотал футбол» ўйнаш истаги катта масштабдаги мағлубиятларга олиб келган.

Тўғри, Куман иккинчи даражали турнирлар ва кубокларда зафар қучган. Гарчи унинг даврида «Бенфика» инқирозга юз тутган бўлсада, бунда мураббийнинг айби йўқ. «Валенсия» ҳақида эса ортиқча фикр билдириш мушкул.

Ўша мавсум унинг шогирдлари ёрқин ўйин намойиш қила олишмаган. «Месталья»даги мухлислар эса жонажон жамоаларининг охирги 11 йилда илк бора 10-ўринда пастга тушишига гувоҳ бўлишган.

«Аякс» билан чемпионатда ғолиб чиқиши ҳақида гапирсак, кечирасизу, буни Самвел Бабаян ҳам уддалай олади. Куман Ўзбекистон термасига қандай фойда келтириши мумкин?

Биринчи ўринда жамоага «янги ҳаво» олиб киради, футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхшиланади.

Иккинчи вариант: КАРЛЕС ПУЙОЛЬ

Мураббийликдаги ютуқлари: йўқ

Плюслари: Кумандан ҳам машҳурроқ.

Минуслари: Умуман мураббийлик тажрибасига эга эмас.

ЎФФ раҳбариятининг яна бир ҳаракати испаниялик машхур футболчини Ўзбекистонга таклиф қилгани бўлди. Пуйоль сафар чоғида болаларга «мастер-класс» ўтди.

Шу ўринда айтиш жоиз, Ўзбекистонга Криштиану Роналду ва Лионель Месси ҳам ташриф буюришган. Шунингдек, Пуйоль футболчилик даврида Иньеста ва Фабрегаслар ҳамроҳлигида Тошкентга келганди.

Биринчи ўринда унинг бош мураббий бўлиши терма жамоа қатори Карлеснинг ўзига ҳам фойдали. Агар Пуйоль Ўзбекистонни жаҳон чемпионатига олиб чиқса, балки «Барса»га чақиришар?!

Учинчи вариант: ВАЛЕРИЙ КАРПИН

Мураббийликдаги ютуқлари: Россия чемпионатида 2-ўрин.

Плюслари: Рус тилида гаплашади. Испаниялик мураббийлар штабига эга. Яхши тактик.

Минуслари: Ўзбек ОАВ билан келишмовчиликлар бўлиши мумкин.

Валерий Карпин эркин мураббийлар бозорида керакли жойда турибди. Бежизга унинг у ёки бу жамоани бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар урчимади. Унинг устунлиги - ўзбекистонлик футбол мухлислари ёқимтойи бўлади.

Шу ўринда ОАВ билан чиқиша олмайди. Карпин қаерда ишламасин, ҳамиша ҳужумкорликни маъқул кўрган. Унинг қўл остидаги жамоалар ўйин давомида тактикани бир неча бор алмаштиришганига гувоҳ бўлганмиз. Айнан шу жиҳат Ўзбекистон термасига етишмаяпти.

Тўртинчи вариант: СЭМ ЭЛЛАРДАЙС

Мураббийликдаги ютуқлари: «Вест Хэм»ни премьер-лигага олиб чиққан.

Плюслари: Ҳар қандай қийин вазиятда уни чақириш мумкин.

Минуслари: Ўтган йили коррупция можаросига аралашиб қолган.

Болтон университетининг фахрий фан доктори - Катта Сэм. Эсингизда бўлса, у олдинлари жамоани захира ўриндиғида эмас, балки трибунадан туриб бошқарарди.

Ҳозирда айнан шу мутахассис ўзбек футболи учун керакли бўлиши мумкин. Агар ундан матбуот ва жамиятнинг босими олиб ташланса, натижага эришиши эҳтимолдан холи эмас. Шунда Сергеевнинг ўрнига терма жамоага Гейнрихни чақиради.

Бешинчи вариант: БЕРТ ВАН МАРВЕЙК 

Мураббийлик ютуқлари: Голландия термаси бошқарувида ЖЧ-2010да иккинчи ўрин. УЕФА кубоги ва Голландия кубоги соҳиби.

Плюслари: Осиё футболи билан яхши таниш, ёш футболчиларга ишонч билдиради.

Минуслари: Схема ва тактикани ўзгартиришни истамайди.

Матбуотда кутилмаган хабар тарқалди: Берт ван Марвейк Саудия Арабистони термаси бош мураббийи лавозимини тарк этди. Эътиборли томони, саудияликлар 12 йилдан сўнг илк бора мундиалга чиққанларига қарамай, уни ишдан бўшатишди.

Тўғрисини айтганда, бунинг сабаблари аниқ эмас. Жамоа ҳужумкор ўйин намойиш қилиб, кўп голлар ураётганди. Боз устига, Австралияни ўтиш ўйинларида қатнашишга мажбур қилди.

Ягона минус - голландларнинг одатий усули 4-3-3дан воз кечиб, 4-2-3-1 схемасига ўтгани.

Олтинчи вариант: СЛАВОЛЮБ МУСЛИН

Мураббийликдаги ютуқлари: Марокаш, Югославия, Сербия ва Черногория, Болгария чемпиони, Югославия, Сербия ва Черногория, Болгария кубоги соҳиби.

Плюслари: Ўзбекистон ва унинг футболига тез мослашади. Клубларда ишлаш борасида катта тажрибага эга.

Минуслари: Раҳбарлар билан келиша олмайди.

Славолюб Муслин ҳам ван Марвейк каби Сербия термасини жаҳон чемпионатига олиб чиққанидан сўнг лавозимидан четлатилди. Серблар ёмон ўйнашди, деб бўлмайди. Аммо бундай истеъфо унинг фаолиятидаги биринчиси эмас.

«Стандарт» ва «Краснодар»да ҳам шундай ҳолатлар кузатилган. Тан олиб айтиш керак, айнан у бўш мураббийлар орасида Ўзбекистон термасига энг мос тушадиган мутахассис.

Унинг тажрибаси қийин вазиятлардан чиқиб кетишда асқотади. Миллий жамоада эса бундай вазиятлар етарли. Агар ёши инобатга олинмаса, унинг номзоди ёмон эмас.

Еттинчи вариант: КАРЛО АНЧЕЛОТТИ

Мураббийликдаги ютуқлари: World Soccer версияси бўйича йил мураббийи, Интертото кубоги соҳиби, ЕЧЛда уч марта зафар қучган, УЕФА суперкубогининг уч карра соҳиби, икки марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган, Италия, Англия, Франция, Германия чемпиони.

Плюслари: Бор вариантлар орасида ҳақиқий топ-мураббий.

Минуслари: Ёши, сўнгги йиллардаги муваффақиятсизликлар, терма жамоада ишлаш тажрибаси йўқлиги.

Карло отанинг қандай топ-мутахассис эканлигини ҳеч ким инкор эта олмайди. Шунчаки, унинг учун бирор қоп хориж валютаси ва тўлиқ карт-бланш берилса бўлгани.

Бошқа тарафдан қараганда, у жаҳонда энг яхшилардан бўлган итальян мураббийлик мактаби вакилидир.

Охирги вариант: РЎЗИҚУЛ БЕРДИЕВ

Мураббийликдаги ютуқлари: ОФК кубоги соҳиби (бош мураббий ёрдамчиси сифатида), Ўзбекистон кубоги ва суперкубоги соҳиби, миллий чемпионатнинг кўп йиллик совриндори.

Плюслари: Иқтидорларни кашф этишни билади.

Минуслари: Ўзбекистонлик мураббийларнинг термада қандай ишлашганини кўрдик.

Рўзиқул Бердиев деярли бутун фаолияти давомида бир клубда ўйнаган. Мураббий сифатида ҳам «Насаф»ни кўтаришда давом этмоқда.

Аввалига ёшлар жамоасини бошқарди, кейин Анатолий Демьяненкога ёрдамчилик қилди ва жонажон клубида бош мураббийга айланди. Аввалига ишлари унчалик юришмади, аммо вақт ўтган сари ҳаммаси изига тушиб кетди.

Бердиев янги бош мураббийнинг ёрдамчиси бўлишини тахмин қилиш мумкин. У хорижлик мутахассисни маҳаллий футбол билан таништиради.

Евдоким Раимов


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz