Қайднома

Қидирув

Карвахаль ЕЧЛнинг 2 та ўйинидан дисквалификация қилиниши мумкин

Карвахаль ЕЧЛнинг 2 та ўйинидан дисквалификация қилиниши мумкин

  23.11.2017 17:59
  0
  566
Карвахаль ЕЧЛнинг 2 та ўйинидан дисквалификация қилиниши мумкин

УЕФА «Реал» клуби ҳимоячиси Даниель Карвахальнинг Чемпионлар Лигаси 5-туридан ўрин олган АПОЭЛга қарши кечган учрашувда олган сариқ карточкаси борасида интизомий иш очди. Қозонилган ғалаба испан жамоасига плей-офф эшикларини очиб берди.

Карвахаль ўйиннинг 90-дақиқасида вақтни чўзганлиги учун сариқ карточка ишлаб олди ва бу огоҳлантириш унинг учун Чемпионлар Лигаси ушбу мавсумдаги учинчиси бўлди. Бу шуни кўрсатадики, ҳимоячи «Боруссия»га қарши учрашувни ўтказиб юборади, аммо плей-оффда майдонга қайта олади.

УЕФА Карвахални Тартиб-интизом регламентининг 15-бандини («Атайин сариқ карточка олишга уриниш») бузганликда гумон қилмоқда.

Агар ҳимоячи айбдор деб топиладиган бўлса, у ҳолда Карвахаль 2 та ўйинга дисквалификация қилинади ва 1/8 финалнинг илк учрашувини ўтказиб юборади.

2010/11 мавсумда худди шу ҳолатга «Реал» устози Жозе Моуринью, ҳимоячи Серхио Рамос ва ярим ҳимоячи Хаби Алонсолар тушишган эди.

Бироқ, «Барселона» ҳимоячиси Херард Пике эса ўтган мавсум шунга ўхшаш вазиятдан «қуруқ» чиққан, унинг «Арсенал»га қарши ўйинда олган сариқ карточкаси текширувга олинганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz