Қайднома

Қидирув

Туре: «Гвардиола «Фейеноорд»га қарши ўйиндан сўнг жуда дарғазаб эди»

Туре: «Гвардиола «Фейеноорд»га қарши ўйиндан сўнг жуда дарғазаб эди»

  23.11.2017 18:24
  0
  489
Туре: «Гвардиола «Фейеноорд»га қарши ўйиндан сўнг жуда дарғазаб эди»

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Яҳё Туренинг айтишича, бош мураббий Хосеп Гвардиола Чемпионлар Лигаси 5-турида «Фейеноорд» клубига қарши кечган баҳсдан сўнг жамоанинг кўрсатган ўйинидан дарғазаб бўлган.

“Ҳаммамиз ҳам баъзида эринамиз, бу инсон психологиясининг бир қисми ва айниқса ёшлик пайтида. «Фейеноорд» клубига қарши ўйин жуда мураккаб бўлди. Ўйиндан кейин мураббий дарғазаб аҳволда эди. Биз бундан яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди.

Мураббий кийиниш хонасида шу сўзларни айтди: “Бу аҳвол мени ўйлантирмоқда. Биз жуда ҳам осонликча рақибга имкониятлар яратишига қўйиб бердик”.

Аммо биз ўз устимизда янада ишлашимиз лозим, зеро, биз яхши спорт формасидамиз. Статистика ҳеч нарса эмас. Бизни олдинда «Реал», «Ювентус» ёки «Барселона» каби жамоалар билан учрашувлар кутиб турибди ва айнан ўшанда бизнинг ҳақиқий кучимиз намоён бўлади”, - дейди Туре.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz