Қайднома

Қидирув

Кейлор Навас жамоа умумий гуруҳ машғулотларига қайтди

Кейлор Навас жамоа умумий гуруҳ машғулотларига қайтди

  24.11.2017 14:28
  0
  507
Кейлор Навас жамоа умумий гуруҳ машғулотларига қайтди

Жароҳати сабаб “Реал”нинг сўнгги учрашувларида майдонга туша олмаётган дарвозабон Кейлор Навас жамоа умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. Бу ҳақда “Реал” Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бугун, 23 ноябрь куни мадридликлар навбатдаги машғулотларни ўтказишди. Навас сафга қайтган бўлса, Марко Асенсио тренажёр залида якка тарзда шуғулланган.

Эслатиб ўтамиз, Кейлор Навас 19 октябрь куни “Реал” машғулотларида жароҳат олиб, сафдан чиққанди.

Тахминларга кўра, Навас “Реал”га Ла-Лиганинг 13-тур доирасида “Малага”га қарши учрашувда ёрдам бера олади.

Маълумот учун, Кейлор Навас жорий мавсум Испания чемпионатида 6 учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ўтказиб юборган.

“Реал” – “Малага” учрашуви 25 ноябрь, шанба куни соат 20:15 да бошланади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz