Қайднома

Қидирув

12та ЖАМОА ЯХШИ, ФАҚАТ...

12та ЖАМОА ЯХШИ, ФАҚАТ...

  24.11.2017 08:30
  0
  355
12та ЖАМОА ЯХШИ, ФАҚАТ...

ЎФФнинг олий лига формати бўйича чиқарган қарорига нисбатан турлича муносабат билдирилмоқда. Мени қувонтираётган томони, улар орасида ижобий руҳдагиси кўп, барибир. Чунончи, миллий чемпионатимизнинг қандайдир ислоҳотларга муҳтожлиги сезилиб турганди. Шахсий фикримча, айни ҳолатда олий лига учун 12та жамоа - энг оптимал вариант. Лекин 3 даврали тизим унча маъқул эмас. Маълум қилинишича, якуний 3-даврада жамоаларнинг кимлар билан ўз майдонидаю, сафарда ўйнаши қуръа орқали аниқланар экан. Менимча, ҳал қилувчи паллада бу йўл ўзини унча оқламаса керак. Хоҳлаймизми-йўқ, қуръа натижаларига эътирозлар тушади, шубҳа туғилади. Демоқчиманки, энг маъқули - 2 босқични ўз ичига оладиган 4 даврали тизим. Шунда биринчи босқичдан сўнг юқори олтиликдан жой олган клублар совринларга даъвогарлик қилса, қолганлар ўртасида лигада қолиш учун кураш кечади.

Бахтиёр ТОШПЎЛАТОВ, Наманган шаҳри.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

Бугун йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади

  • Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи ким бўлиши мумкин?

  • Ҳўш, сайтимиз сизга ёқдими?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.