Қайднома

Қидирув

Поччетино: «Ким майдонга тушишини мен ҳал қиламан»

Поччетино: «Ким майдонга тушишини мен ҳал қиламан»

  24.11.2017 22:58
  0
  546
Поччетино: «Ким майдонга тушишини мен ҳал қиламан»

«Тоттенхэм» клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино, ҳимоячи Дэнни Роуз ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Футболчи бундан олдин Премьер-Лига 12 тури доирасида «Арсенал»га қарши учрашувда майдонга тушмаганидан “ғазабда” эканлигини айтиб ўтган эди. Лекин, англиялик футболчи Почеттино билан муносабати яхши эканлигини тан олган.

«Дэнни мен билан суҳбатда ҳеч қандай ҳис-туйғуга берилмади. Сизнинг бу саволингиз мени ҳайрон қолдирди. Кундузи Дэнни билан суҳбат қурдим. У жаҳли чиққанлигини намойиш этмади.

Албатта, ҳамма футболчи майдонга тушишни истайди. Дэнни ва нафақат у, бошқа футболчилар ҳам майдонга тушмагани учун ғазабланиши мени хурсанд қилади. Жамоанинг барча аъзолари бизга ёрдам бериш истагидалиги яхши ҳолатдир.

Роуз ўзини одатий тутди. Сиз мендан Дэнни ёки Нкуду, Гассаниге, Триппьер, Дэвис ҳақида сўрашингиз мумкин. Улар ҳам ғазабдами? Албатта.

Улар ҳам майдонга тушишни ҳоҳлайди. Шу жумладан, Ворм ҳам. Бу масалани мен ҳал қиламан. Футболчиларнинг энг асосий муаммоси эса шу», - дейди Поччетино.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz