Қайднома

Қидирув

Мессига «Олтин бутса» расман топширилди

Мессига «Олтин бутса» расман топширилди

  24.11.2017 18:45
  0
  789
Мессига «Олтин бутса» расман топширилди

Аввал хабар бериб ўтганиздек, бугун 24 нояюрь куни Каталониянинг “Барселона” ва Аргентина терма жамоаси Лионель Мессига тўртинчи марта “Олтин бутса” соврини топширилди.

Футболчининг тўртинчи маротаба ушбу совринга эга бўлиши шу йилнинг май ойида аниқ бўлган эди, лекин соврин фақат бугун ўз эгасига топширилди.

Соврин топшириш маросими Барселона шаҳрида бўлиб ўтди. Мессига “Олтин бутса”ни “Барселона” клубидаги жамоадоши Луис Суарес топширди.

Маълумот ўрнида, Лионель Месси ўтган мавсум Испания Ла-Лига баҳсларида 34 учрашувда майдонга тушиб, 37 та гол урган ва соврин бўйича ўтказилгна сўровномада 74 очко жамғаришга эришди.

Иккинчи поғонада “Спортинг” клуби ҳужумчиси Бас Дост эгаллаган, унинг ҳисобида 34 та гол (68 очко).

Кучли учликни эса Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг 31 гол ва 62 очко билан якунлаб берди.

Бундан олдин Месси Европа чемпионатларининг энг яхши тўпурари совринини 2010, 2012, ва 2013 йиллари қўлга киритган.

Эндиликда Месси ушбу совринлар бўйича асосий рақобатчиси Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду билан тенглашиб олди. 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz