Қайднома

Қидирув

Гарет Бэйл асосий гуруҳ машғулотларига қайтди

Гарет Бэйл асосий гуруҳ машғулотларига қайтди

  24.11.2017 20:12
  0
  432
Гарет Бэйл асосий гуруҳ машғулотларига қайтди

«Реал» клуби ҳужумчиси Гарет Бэйл жароҳатидан тузилиб умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди. 24 ноябрь куни мадридликлар ўйин олди машғулотлари ўтказишди ва футболчи ҳамма қатори ишлаган. Бу ҳақида Marca нашри хабар бермоқда.

Сал аввал умумий гуруҳ машғулотларига дарвозабон Кейлор Навас ҳам келиб қўшилгани айтилган эди. Марко Асенсио эса ҳали ҳам ўйиндан ташқари ҳолатда.

«Реал» - «Малага» учрашуви 25 ноябрь куни «Сантьяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтади. Тошкент вақти билан 20:15да старт олади. Гарет Бэйл Ла Лига баҳсларида сўнгги маротаба 20-сентябрь куни 5-турнинг «Бетис» клубига қарши майдонга тушган эди.

 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz