Қайднома

Қидирув

Рамос ҳимоя ниқобида ўйнаш ҳақида ҳали бир қарорга келгани йўқ

Рамос ҳимоя ниқобида ўйнаш ҳақида ҳали бир қарорга келгани йўқ

  24.11.2017 22:12
  0
  535
Рамос ҳимоя ниқобида ўйнаш ҳақида ҳали бир қарорга келгани йўқ

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Серхио Рамос бурни синганидан сўнг, майдонга ҳимоя ниқобида тушиш ёки тушмасликни ҳал этганича йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Рамос Испания чемпионати доирасида “Атлетико” клубига (0:0) қарши кечган баҳсда бурнини синдириб олган эди.

Учрашувнинг биринчи бўлими охирларида “Атлетико” футболчиси Лукас-Франсуа Эрнандес, “Реал” сардорининг бурнига бутсаси билан зарба берган.

Қон оқиши тўхтамагани сабаб Рамос бироз муддатга майдонни тарк этди, танаффусдан кейин эса унинг ўрнига ўйинни Начо давом эттирди.

Маълум бўлишича, Рамос Испания чемпионатидаги эртага бўлиб ўтадиган “Малага”га қарши ва Испания Кубогининг “Фуэнлабрадой” жамоа билан жавоб учрашувларини ўтказиб юборади.

Ҳимоячи сафга 2 декабрь куни, Билбаонинг “Атлетик” клубига қарши учрашувда қайтиши кутилмоқда.

Футболчи ҳимоя ниқобини бир нечта машғулотларда синаб кўради ва унинг қулайлигига қараб майдон у билан майдонга тушиш ёки тушмаслик ҳақида ўйлаб кўради.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz