Қайднома

Қидирув

«Қўқон-1912» мавсумни мағлубият билан якунлади

«Қўқон-1912» мавсумни мағлубият билан якунлади

  25.11.2017 15:59
  0
  488
«Қўқон-1912» мавсумни мағлубият билан якунлади

Бугунги учрашув футболчиларимиз учун муҳим аҳамият касб этарди. Олдинги иккита баҳсда рақибларга имкониятни бой берган вакилларимиз бугунги ўйинда ғалаба қозонишлари керак эди.

Учрашувнинг 8-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни очишди. Шоҳназар Норбеков жарима майдончамиз ичидаги пала-партишликдан кейин дарвозамизни ишғол этди.

11-дақиқада ҳисобни тенглаштирдик. Жарима майдончаси ичида қулай вазиятдан турган Андрей Сидоров осонлик билан рақиб дарвозасини нишонга олди. Сидоров мавсумдаги биринчи голини киритганини ҳам таъкидлаш жоиз.

16-дақиқада футболчиларимиз ижросидаги ажойиб комбинация ташкил этилди. Сўнгги паллада Қувондиқ Рўзиевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

24-дақиқада меҳмонлар тўп киритишганди. Аммо олмалиқликлар ён қанотдан тўпни ўйинга киритишда хатоликка йўл қўишгани туфайли гол инобатга олинмади.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида футболчиларимиз ҳужумга зўр беришди. Лекин ушбу ҳужумлардан фойдалана олишмади.

Иккинчи таймни футболчиларимиз фаоллик билан бошлашди. 49-дақиқада Мурод Холмуҳаммедовнинг жарима зарбасидан кейин тўпни меҳмонлар посбони қийинчилик билан бартараф этди.

52-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасановнинг зарбаси салгина ноаниқ кўриниш олди. Зарба мухлисларнинг олқишларига сазовор бўлди. 59-дақиқада Зафар Полвонов меҳмонларни яна олдинга олиб чиқди.

67-дақиқада рақиб дарвозаси олдида жуда хавфли вазият содир этдик. Андрей Сидоров дарвозабон билан курашда ютиб чиқди. Аммо якуний зарбани бера олмади.

80-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасанов бир нечта рақибни алдаб ўтиб жарима майдончасига кириб борди ва зарба берди. Унинг зарбасига озгина аниқлик етишмади.

82-дақиқада Мурод Холмуҳаммедовнинг жаримадан тепган тўпини меҳмонлар посбони қайтаришга эришди.

86-дақиқада Носир Отақўзиев қулай имкониятга эга бўлди. Унинг зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

Шу тариқа жамоамиз мавсумнинг сўнгги учрашувида ҳам мағлубиятга учради.

Учрашув якунига етгач, чемпионатнинг ёпилиш маросими ўтказилди.

ОЛИЙ ЛИГА. 30-ТУР

«ҚЎҚОН-1912» (ҚЎҚОН) – «ОЛМАЛИҚ» (ОЛМАЛИҚ) – 1:2 (1:1)

Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), А. Раҳимов (Андижон).

Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Р. Черников.

Голлар: Андрей Сидоров-11, - Шоҳназар Норбеков-8, Зафар Полвонов-59.

“Қўқон-1912”: 13. Никита Рибкин, 4. Баҳодир Акрамов, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Жавоҳир Сидиқов (25. Иқбол Маликжонов-72), 11. Андрей Сидоров, 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович, 70. Қувондиқ Рўзиев (9. Носир Отақўзиев-84), 77. Мурод Холмуҳаммедов (С), 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.

Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 3. Исмоил Охунжонов, 17. Аваз Маматхўжаев, 27. Достон Мелиқўзиев, 98. Хушнуд Авилов.

“Олмалиқ”: 12. Роман Абдулов, 2. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 5. Дилшод Жўраев, 10. Шоҳназар Норбеков (15. Фарҳод Мусабеков-76), 13. Лутфулла Тўраев (С), 21. Ғуломҳайдар Ғуломов, 23. Зафар Полвонов, 70. Санжар Рихсибоев (11. Виктор Клишин-57), 88. Игорь Йелич, 90. Владислав Касминин, 94. Хуршид Мухторов.

Захира: 45. Акбар Тўраев, 6. Вусол Магерамов, 24. Яҳё Рўзиев, 35. Дадахон Юсупов, 44. Азиз Суюнов.


Манба: www.kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz