Қайднома

Қидирув

Олий лига-2017. "Навбаҳор" ўз майдонида мағлуб бўлмаган ягона жамоа

Олий лига-2017. "Навбаҳор" ўз майдонида мағлуб бўлмаган ягона жамоа

  25.11.2017 16:40
  0
  252
Олий лига-2017.

Бугун Олий лигамизда сўнгги тур ўйинлари ўтказилди. Наманганда «Навбаҳор» ўз ёқимли анъанасини давом эттирган ҳолда «Насаф»нинг 11 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйди. Эътиборлиси, бу мавсум "Навбаҳор"ни ўз майдонида ҳеч ким мағлуб эта олмади. Наманганга ташриф буюрган 15 жамоанинг 10 таси бу мавсум ортга мағлуб бўлиб қайтди  ва "Марказий"да ўтган қолган 5 ўйинда дуранг натижа қайд этилди.

Жумладан, бу мавсум "Навбаҳор" ўз майдонида "Пахтакор" ва "Насаф"ни мағлуб этган бўлса, "Бунёдкор" ва "Локомотив" Намангандан 1 очко олиб қайтди.

Баҳснинг 83-дақиқасида киритилган гол жамоамизга мавсумни 5-ўринда якунлашни таъминлади! Ғалаба муборак!!!

“Навбаҳор” (Наманган) – “Насаф” (Қарши) 1:0. 8678 томошабин
Ҳакамлар:
 Т.Тўхтасинов (Андижон), А.Маражабов (Андижон), З.Абдураҳмонов (Андижон), О.Тўйчибоев (Фарғона)
Назоратчи: Р.Айтеков (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Б.Намозов

Гол: Дарко Станоевич 83, - 1:0.

“Навбаҳор”: 30.Асилбек Аманов, 4.Аббосжон Отахонов (17.Илҳомжон Бойдедаев, 58), 5.Ғиёсжон Комилов (22.Рўзимбой Ахмедов, 46), 6.Остон Урунов, 9.Дилшод Жабборов (с), 21.Аъзамжон Алиев, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 44.Дарко Станоевич, 70.Аббосбек Махсталиев, 77.Азизбек Турғунбоев, 84.Неманья Йованович.
Захира: 23.Дилшод Ҳамроев, 8.Равшанбек Хурсанов, 18.Дониёр Усмонов, 28.Мурод Ражабов, 38.Саиджон Абдужабборов.

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 4.Мақсуд Каримов (18.Баҳром Абдураҳимов, 88), 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Азизжон Ғаниев, 8.Сирожиддин Қўзиев (7.Одилжон Ҳамробеков, 59), 20.Ислом Кенжабоев, 27.Ислом Рашидхонов (14.Шароф Муҳитдинов, 74), 31.Сайдулло Раҳматов, 38.Дониёржон Нарзуллаев, 45.Бобир Абдухолиқов, 92.Умарбек Эшмуродов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 34.Фарруҳ Сайфиев.


Манба: lochinlar.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2018. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.