Қайднома

Қидирув

«Реал» «Малага»ни қийинчилик билан мағлуб этди

«Реал» «Малага»ни қийинчилик билан мағлуб этди

  25.11.2017 22:07
  0
  617
«Реал» «Малага»ни қийинчилик билан мағлуб этди

Испания чемпионатининг 13-туридан ўрин олган “Реал” Мадрид ҳамда “Малага” жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.

«Сантьяго Бернабеу»да кечган баҳсда 3:2 ҳисоби қайд этилиб, мезбонларнинг ғалабаси билан якун топди.

Учрашув мезбонларнинг кескин ҳужумлари билан бошланди, 9-дақиқада Криштиану Роналдунинг боши билан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегди, қайтган тўпни эса Карим Бензема рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

18-дақиқада мадридликлар ҳимоясидаги пала-партишликдан унумли фойдаланган меҳмонлар Диего Роланнинг голидан сўнг мувозанатни тиклашга эришдилар.

Бироқ орадан уч дақиқа ўтиб Карлос Каземиро ҳисобни яна мезбонлар фойдасига оширди. Крооснинг бурчакдан узатиб берган тўпини Карлос боши билан дарвозага тўғирлаб юборди.

Учрашувнинг 58-дақиқасида Чори Кастро Кеконинг узатмасидан сўнг мезбонларнинг иккинчи голини урди. Шундан сўнг, мезбонлар кетма-кет ҳужум ташкил қила бошладилар.

75-дақиқасида “Реал” пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлди, 11 метрлик жарима зарабасини ижроэтишда Криштиану Роналду дастлаб хатога йўл қўйди, бироқ посбондан қайтган тўпни португалиялик ҳужумчи қайта дарвозага жойлаб қўйди.

Испания чемпионати, 13-тур

Реал Мадрид – Малага 3:2 (2:1, 1:1)

Голлар: 1:0 – 9 Бензема, 1:1 – 18 Ролан, 2:1 – 21 Каземиро, 2:2 – 58 Чори Кастро, 3:2 – 76 Роналду.

Реал Мадрид – Касилья, Варан, Марсело, Карвахаль, Вальехо, Васкес, Каземиро, Кроос (Тео, 81), Иско (Модрич, 62), Бензема (Майораль, 89), Роналду.

Малага – Роберто, Диего Гонсалес, Хуанкар (Бесс, 36), Росалес, Эрнандес, Кеко (Аньор, 66), Гонсалес, Ресио, Чори Кастро, Пеньяранда (Бастон, 61), Ролан.

Огоҳлантиришлар: Пеньяранда (29), Гонсалес (43), Марсело (45).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz