Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ОФК томонидан ташкил қилинган маркетинг ва ТВ коммуникациялар мавзусида биринчи халқаро минтақавий семинар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тожикистон футбол федерацияси расмий сайти хабар берди. Бишкекдаги "Орион" меҳмонхонасида ташкил этилган халқаро семинарда Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркманистондан футбол вакиллари иштирок этишди. Биздан вакил сифатида ЎФФ маркетинг бўлими ходими Бахтиёр Маметов билан "УзРепорт" ТВ шарҳловчиси Даврон Файзиев мазкур семинарда иштирок этишди.
Семинар давомида ОФК медиа-департаменти бошлиғи Эмилия Хинкканен, маркетинг ходими Эльнур Мамедов, УЕФА медиа-офицери Юлия Зенкович, шунингдек "Динамо" Минск клуби матбуот котиби Василий Князюк ўз маърузалари билан чиқиш қилишди. Семинар давомида футболдаги маркетинг масалалар, мухлислар билан ишлаш, ўйинларни ТВ орқали намойиш этиш каби мавзулар қизғин муҳокама қилинди.
Манба: http://fft.tj, championat.asia
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20