Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Арсенал» сафарда «Бернли» устидан ғалабага эришди

АПЛ: «Арсенал» сафарда «Бернли» устидан ғалабага эришди

  26.11.2017 21:12
  0
  625
АПЛ: «Арсенал» сафарда «Бернли» устидан ғалабага эришди

Англия чемпионатининг 13-туридан ўрин олган “Бернли” – “Арсенал“ учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 0:1 ҳисоби қайд этилиб, лондонликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг асосий қисми тенгкураш остида ўтди ва вақти-вақти билан “Арсенал“ ташаббусга эга бўлди.

“Бернли“ эса икки-учта пас билан ҳужумларни якунлашга ҳаракат қилди ва бир қатор хавфли вазиятлар яратди.

Шундай бўлсада, ўйин нурсиз дуранг билан якунланиши кутилаётганди, аммо иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда ҳакам Ли Мэйсон шубҳали пенальти белгилашга қарор қилди.

Тарковски ўз жарима майдончасида Рэмзи билан кураш давомида бирозгина туртиб қўйгани учун 11 метрлик нутқа кўрсатилди ва уни Алексис Санчес бехато амалга оширди – 0:1.

Шу тариқа, “Арсенал“ сафардан уч очко билан қайтадиган бўлди.

Англия чемпионати, 13-тур

Бернли – Арсенал 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 90, пенальти Санчес.

Бернли – Поуп, Тарковски, Уорд, Лоутон, Ми, Корк, Дефур (Вуд, 78), Хендрик, Гудмундссон, Брэйди, Барнс.

Арсенал – Чех, Мустафи, Монреаль, Колашинац, Косьельни, Ивоби (Уилшер, 67), Рэмзи, Санчес, Жака, Бельерин, Ляказетт (Уэлбек, 79).

Огоҳлантиришлар: Дефур (15), Брэйди (25).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz