Қайднома

Қидирув

Ла-лига: «Барселона» ва «Валенсия» бир очкодан бўлишиб олишди

Ла-лига: «Барселона» ва «Валенсия» бир очкодан бўлишиб олишди

  27.11.2017 02:58
  0
  728
Ла-лига: «Барселона» ва «Валенсия» бир очкодан бўлишиб олишди

Испания чемпионати 13-турининг марказий баҳси ўз поёнига етди.

«Месталья» ўйингоҳида йиғилган мулислар Ла-лиганинг икки етакчиси мезбон «Валенсия» пешқадам «Барселона» ўртасидаги кескин кураш гувоҳига айланишди.

Биринчи бўлим асосан меҳмонлар ҳужуми остида ўтди. Ҳаттоки баъзи дақиқаларда «Барселона» рақиб дарвозаси олдида улкан штрумни амалга оширди.

Каталонияликлар мазкур устунликни ҳисобда акс эттиришга ҳам деярли уддалашганди, аммо ҳакамларнинг жиддий хатоси эвазига Лионель Мессининг 100 фоизлик тоза голи инобатга олмади.

Аниқроғи, аргентиналик футболчининг зарбасидан сўнг тўп мезбонлар посбонинг қўлидан чиқиб кетиб дарвоза чизиғини кесиб ўтганди, бироқ рефери буни пайқамади ва биринчи бўлим голсиз якунланди.

Иккинчи бўлимни эса «Валенсия» кетма-кет ҳужумлар билан бошлади ва 60-дақиқага келиб, ҳисобни очишга ҳам муваффақ бўлишди. Гол муаллифи Родриго.

Шундан сўнг «Барселона» секин-аста ўзига кела бошлади ва мағлубиятдан қитилиб қолиш учун бор имкониятларини ишга солди. Ваниҳоят, 82-дақиқага келиб «кўршапалаклар» дарвозаси ҳам ишғол этилди.

Аниқроғи, Лионель Мессининг ҳаводан узатиб берган ажойиб узатмасини Альба заргарона зарба эвазига дарвозага жойлаб қўйди.

ЛА-ЛИГА. 13-ТУР

ВАЛЕНСИЯ – БАРСЕЛОНА 1:1 (0:0)

Голлар: Родриго (60) – Альба (82).

Валенсия: Нето, Габриэл, Гайя, Монтойя, Гарай (Рубен Везу, 86), Кондогбиа, Парехо, Гонсалу Гедеш, Солер (Санти Мина, 89), Родриго (Перейра, 82), Дзадза.

Барселона: тер Стеген, Вермален, Нелсон Семеду (Алеиш Видаль, 80), Умтити, Альба, Иньеста (Денис Суарес, 72), Паулиньо, Ракитич (Деулофеу, 68), Бускетс, Суарес, Месси.

Огоҳлантиришлар: Кондогбиа (32), Габриэл (44), Родриго (74), Перейра (89).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz