Қайднома

Қидирув

Ниятлар номларда намоён ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 95-сонида

Ниятлар номларда намоён ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 95-сонида

  27.11.2017 10:25
  0
  634
Ниятлар номларда намоён ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 95-сонида

 Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 95-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Ниятлар номларда намоён ёки учинчи давра механизмига муносабат

Истиқлол даври ислоҳотлари мамлакатимиз ҳаётини тубдан ўзгартириб юборди. Мустақиллик қадрини биладиган, эркинлик кайфиятидан ҳузурланадиган халқимиз эндиликда фаровонлик марраларини забт этиш учун астойдил меҳнат қилмоқда.

Мустабид мафкурани эслатувчи номлар ва атамалардан халос бўлганимиз боис, бунёдкор халқимиз айрим қийинчиликларни назар-писанд қилмай, дадил олға бормоқда.

Афсуски, ҳарчанд истамайлик, футболимиздаги ислоҳотлар биз кутган натижани бермади…

- Марат Бикмаев: «Игнат 70та «сникерс» ютқазди»

«Локомотив» қаторасига иккинчи марта Ўзбекистон чемпионига айланди. Эътиборли томони, «темирйўлчилар бу сафар олтин медални 8 очколик фарқ билан расмийлаштиришди.

Хуллас, «Бунёдкор»га қарши кечган ва янги-эски чемпионнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган 30-тур учрашувидан сўнг айнан Бикмаевни суҳбатга чорладик.

- Соф расмиятчилик

ОЛИЙ ЛИГА ОХИРГИ ТУРИНИНГ ШАРҲ, СТАТИСТИК РАҚАМЛАР, ФАКТЛАРИ...

- -4 ўрин ёхуд -32,54 балл

ЁХУД ТЕРМА ЖАМОАМИЗ БИЛАН БОҒЛИҚ ЯНА БИР ҚИЗИҚАРЛИ СТАТИСТИК МАҚОЛА

- Темур Яфаров: «Болалар билан ишлашдан завқ оляпман»

Юртимизда фаолият юритаётган «Юниор» болалар футбол клуби ташкил этилганига ҳали кўп вақт бўлмади. Лекин ушбу жамоа эришаётган ютуқлар таҳсинга лойиқ.

Яқинда жамоанинг ёш тарбияланувчилари Россиянинг Қозон шаҳрида ўтказилган турнирда муваффақиятли қатнашиб, совринли ўринларни эгаллаб қайтишди.

Биз мусобақа таассуротлари билан ўртоқлашиш мақсадида жамоа бош мураббийи Темур Яфаровни суҳбатга тортдик.

- Турсунов ғалаба голи муаллифи

ЛЕГИОНЕРЛАРИМИЗНИНГ СЎНГГИ ҲАФТАСИ

- Яхши ва ёмон

Газетани тўлдириш ҳам осон бўлиб қолди. Илгари нима ҳақда ёзишни билмай, роса бош қотирардик. Энди эса мавзу ўз-ўзидан ёғилиб келди.

ЎФФ кунда-кунора янгиликка қўл уриб турибди ва ёзишни хоҳлаган қаламкаш ҳаммасига бирма-бир муносабат билдириши мумкин...

- Баҳодир Насимов: «Ансан» билан яна бир йиллик шартномам бор, лекин...»

Жанубий Корея K League Challenge (биринчи лига) дивизионида мавсум якунланди. Хабарингиз бор, бу турнирда ўзбекистонлик икки футболчи - Баҳодир Пардаев ва Баҳодир Насимов бир мавсум фаолият олиб боришди.

Насимов Тошкентга қайтиб келгач, биз ундан K League Challenge таассуротлари юзасидан интервью олдик.

- Антиқаҳрамон

Эндиликда Италия халқи Вентуранинг номини унутмаслиги табиий. Ушбу мураббийни афсусланиш ва алам билан ёдга олишади...

- Орзу рўёби

ДЕЛИ ВАЛЬДЕС ПАНАМА ТЕРМАСИНИНГ ЖЧ-2018га ЙЎЛ ОЛГАНИ ҲАҚИДА

- Пул бор, демак

БОЙЛАР ВА МАШҲУРЛАР

- Роман Павлюченко: «ЖЧда совринли ўринлар учун курашамиз»

Роман Павлюченко нима учун Пике Смолов билан сардорлик боғичини алмаштиришни хоҳлагани, Жикиянинг «Спар-так»даги ўрни ва Черчесовнинг сирлари ҳақида ўртоқлашади.

- Хулен Лопатеги: «Смолов олий даражадаги футболчи»

Испания терма жамоаси бош мураббийи россияликларнинг ўйинига юқори баҳо бериб, «Санкт-Петербург» стадионини спорт санъати маҳсули, деб атади.

- Фақат ачиниш мумкин

ЖЧ-2018 ФИНАЛ БОСҚИЧИДАН ЧЕТДА ҚОЛГАН 20 НАФАР ЗЎР ФУТБОЛЧИ

- ЧЛ. ГУРУҲ БОСҚИЧИ. 5-ТУР

РЕКОРДЛАР, ФАКТЛАР, РАҚАМЛАР...

- Тўртинчи олтин бутса

ЛИОНЕЛЬ МЕССИГА АТАЛГАН ОҚШОМ ҲАҚИДА

- Жанлуижи Доннарумма: «Жижи абадий ибрат ўчоғи»

UEFA.соm сайти ижодкорлари ўтган ҳафта «Милан»нинг 18 ёшли голкипери - Жанлуижи Доннаруммани суҳбатга чорлаб, унинг катта чорловларга нечоғли тайёр эканлигини аниқлашга уринишди.

- МУХЛИС МАКТУБИ: Истеъдод имтиёзга муҳтож, аммо...

ЎФФ бошлаган ислоҳотлар кўпчилик қатори мени ҳам беҳад қувонтирмоқда. Айниқса, биринчи лигага доир лойиҳалардан бирига катта қизиқиш билан қараяпман.

Сир эмас, бизда ёш истеъдодларга ишонч билдириш даражаси жуда паст. Яъни мураббийлар натижани ўйлаб, таваккал қилишдан чўчишади. Ёш лимити айни шу камчиликка қарата берилажак зарбадир.

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz