Қайднома

Қидирув

«Боруссия» қишда Обамейянг билан хайрлашишга тайёр

«Боруссия» қишда Обамейянг билан хайрлашишга тайёр

  27.11.2017 20:25
  0
  507
«Боруссия» қишда Обамейянг билан хайрлашишга тайёр

Дортмунднинг «Боруссия» клуби январь ойида ўзининг энг яхши ҳужумчиси бўлмиш Пьер-Эмерик Обамейянгни сотишга тайёр, деб хабар бермоқда Bild нашри.

Нашр тарқатган хабарга кўра, немис клуби бундай ишни амалга оширишга 28 ёшли футболчининг сўнгги кунлардаги ўзини тутиши сабаб бўлмоқда. «Боруссия» клуби футболчи эвазига 60 миллион евро миқдорда нарх белгилаб қўйган ва жамоа унинг ўрнига футболчи қидиришни бошлаб юборган.

Ўтган ҳафта «Боруссия» жамоаси Бундеслига доирасида «Штутгарт»га қарши баҳс юритган (1:2) ва унда Обамейянг таркибга киритилмаган эди. Бунинг асосий сабаби этиб футболчининг машғулотларга кечикиши кўрилмоқда. Пьер 14:20да келган, машғулотлар эса 14:00да бошланиши режалаштирилган.

Ўйинчи асосий таркибга Чемпионлар Лигаси доирасида «Тоттенхэм» клубига қарши ўйинда қайтган ва битта гол муаллифи бўлди. Ушбу мавсум ҳужумчи Германия чемпионатида 16 учрашувда майдонга тушиб, 12та гол ва битта голли узатма амалга оширган.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz