Қайднома

Қидирув

РФПЛ: «Локомотив» ва Денисов сўнгги сонияларда ғалабани илиб кетишди

РФПЛ: «Локомотив» ва Денисов сўнгги сонияларда ғалабани илиб кетишди

  27.11.2017 16:09
  0
  658
РФПЛ: «Локомотив» ва Денисов сўнгги сонияларда ғалабани илиб кетишди

Россия чемпионатининг 18-тур учрашувлари давом этмоқда.

Мазкур тур доирасида бугунга белгиланган биринчи баҳс ўз поёнига етди. Унда «СКА Хабаровск» ҳамда «Локомотив» жамоалари баҳс олиб боришди.

Қизиқарли тарзда кечган баҳс сўнгги дақиқаларгача ҳисобдаги тенглик бўйича кетаётганди. Аммо 90+2-дақиқада мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди.

11 метрли зарбани ижро этишда Жефферсон Фарфан аввалига хатоликга йўл қўйган эди, бироқ дарвозабондан қайтган тўрни барибир дарвозага жойлаб «Локомотив»га сафардаги уч очкони таъминлади.

Мазкур учрашувда терма жамоамиз етакчиларидан бири Виталий Денисов тўлиқ, 90-дақиқа давомида ҳаракат қилди.

РОССИЯЧЕМПИОНАТИ. 18-ТУР

СКА ХАБАРОВСК – ЛОКОМОТИВ 1:2 (1:1)

27 ноябрь, «им. Ленина»

Голлар: 0:1 – 15, автогол Черевко, 1:1 – 17 Федотов, 1:2 – 90 Фарфан.

СКА Хабаровск: Довбня, Черевко (Тишкин, 85), Гришко, Наваловский, Димидко, Савичев, Дедечко, Карасев, Федотов (Казанков, 58), Никифоров, Маркович.

Локомотив: Коченков, Михалик, Кверквелия, Денисов, Миранчук (Эдер, 68), Коломейцев, Миранчук, Фернандеш, Фарфан, Денисов, Игнатьев (Баринов, 83).

Огоҳлантиришлар: Димидко (43), Михалик (88), Довбня (90), Дедечко (90).


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz