Қайднома

Қидирув

Перу термаси ЖЧ-2018га борадиган бўлди

Перу термаси ЖЧ-2018га борадиган бўлди

  28.11.2017 09:19
  0
  564

Россия мундиалида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритган Перу термаси ЖЧ—2018 дан четлатилмайди. ФИФА аралашувидан сўнг мамлакат расмийлари Перу Футбол Федерациясини тинч қўйишга қарор қилди.

Фото: Getty Images

ФИФА ҳукуматларнинг футболга аралашувини кескин танқид қилади. Айнан шу сабаб билан Кувайт футболи халқаро майдондан четда қолдирилганди. Перуда ҳам ҳукумат вакиллари футбол федерациясини қўлга олишга ҳаракат бошлагач, ФИФА расмий тушунтириш талаб қилди ва якунда ўз мақсадига эришди.

Биз Жаҳон Чемпионатига қийинчилик билан йўл олдик. Перуликлар бу воқеани катта қувонч билан кутиб олди ва байрам қилди. Шунинг учун ҳам биз футбол федерациясини ҳукумат назоратига ўтказиш борасидаги қонун лойиҳасини бекор қиламиз.

Палома Носеда, перулик сиёсатчи

Перу ЖЧ саралашида Америка Кубогининг амалдаги ғолиби ҳисобланган Чили термасини қолдириб кетганди.


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz