Қайднома

Қидирув

Буффон: "Керак бўлса 60 ёшда ҳам қайтишим мумкин..."

Буффон: "Керак бўлса 60 ёшда ҳам қайтишим мумкин..."

  28.11.2017 10:32
  0
  791
Буффон:

"Ювентус" посбони Жанлуижи Буффон 2016/17 йилги мавсум Италияда энг яхши футболчи деб топилди. Буффон Милан шаҳридаги гала маросимида ушбу совринни қабул қилиб олди. "Наполи" устози Маурисио Сарри мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Унинг совринини клуб президенти Аурелио де Лаурентис қабул қилди.


Бундан ташқари мавсумнинг рамзий терма жамоаси ҳам эълон қилинди. 

Дарвозабон -  Жанлуижи Буффон (Ювентус)
Ҳимоячилар -  Дани Алвес, Леонардо Бонуччи, Алекс Сандро (барчаси — Ювентус), Калиду Кулибали (Наполи)
Ярим ҳимоячилар -  Миралем Пьянич (Ювентус), Раджа Наингголан (Рома), Марек Хамшик (Наполи)
Ҳужумчилар -  Дрис Мертенс (Наполи), Гонсало Игуаин, Пауло Дибала (иккиси — Ювентус)...

Айтганча, «Юве» голкипери Жанлуижи Буффоннинг айтишича, Италия терма жамоаси учун майдонга тушиш иштиёқини йўқотгани йўқ ҳамда миллий термага қайтишга тайёр бўлади. «Мен маълум бир ёшга етдим, шунинг учун танаффус қилишим керак. Бироқ агарда Италияда дарвозабонлар қолмаса ҳамда мендан қайтишни сўрашса, мен буни ҳаттоки 60 ёшимда ҳам қиламан», - дея айтиб ўтди Буффон журналистларга.

39 ёшли Буффон мавсум охирида ўз фаолиятини якунлайди. У Италия ЖЧ-2018га чиқа олмаганидан сўнг, халқаро майдондаги фаолиятини якунлаб бўлди.


Манба: Championat.asia, kun.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz