Қайднома

Қидирув

«Барселона»нинг омадсизликларига Месси сабабчими?

«Барселона»нинг омадсизликларига Месси сабабчими?

  28.11.2017 17:09
  0
  817
«Барселона»нинг омадсизликларига Месси сабабчими?

27 ноябрь куни Каталониянинг “Барселона” клуби Испания Ла-Лигасининг 13-тур доирасида “Валенсия” билан сафарда 1:1 ҳисобида дурангга эришди.

Гап шундаки, Испания чемпионатининг амалдаги пешқадамлари бир йил давомида кетма – кет икки ўйинда дуранг қайд этди. Каталонияликлар 22 ноябрь чоршанба куни Туринда “Ювентус” меҳмони бўлиб, 0:0 ҳисобида дуранг билан ортга қайтишганди.

Ушбу натижа футбол юлдузларидан бири ҳисобланмиш, Лионель Месси жамоаси учун 2017 йилдаги энг ёмон кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.

Бундан ташқари, “Барселона” 2016 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида “Реал Сосьедад”, “Эркулес” ва “Реал” жамоалари билан 1:1 ҳисобида дурангга эришганди.

Яна бир эътиборли томони шундаки, “Барселона” етакчиси Лионель Месси ҳам жамоасининг муваффақиятсиз ўйинларига сабабчи бўлиб қолмоқда.

Месси мана кетма-кет 6 ўйиндан бери рақиблар дарвозасига гол ура олмаяпти. Аргентиналик футболчининг голсиз серияси жами олтитага етди.

Лео Месси “Барселона” сафида сўнгги 5 ўйинда Аргентина терма жамоаси сафида Россияга қарши учрашув (1:0) да рақиб дарвозабонларини доғда қолдира олмаган.

Месси сўнгги марту бундай ёмон кўрсаткични 2010 йил такрорлаган бўлиб, ўша вақтда ҳужумчининг голсиз серияси еттитага етиб борганди.

Бироқ шунга қарамай, Месси Испания чемпионатининг 13-туридан сўнг 12 та гол билан тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда.

“Валенсия” клуби ҳужумчиси Симоне Заза мавсум бошидан бери 9 марта ўз номини таблога ёзиб қўйган.

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду эса атиги 2 та гол билан тўпурарлар рўйхатининг пастки қисмларидан жой олган.

Шунингдек, “Барселона” 35 очко билан мусобақа пешқадами бўлиб турган бўлса, “Реал” 27 очко жамғарган ҳолда 4-ўринни эгаллаб турибди.

“Валенсия” (31) ва “Атлетико” жамоалари (27) “Барселона”дан кейинги “Реал”дан олдинги ўринларни банд этишган. Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи 24 ноябрь куни “Олтин бутса” соврини билан тақдирланганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz