Қайднома

Қидирув

ФИФА Президенти «Локомотив»ни чемпионлик билан табриклади

ФИФА Президенти «Локомотив»ни чемпионлик билан табриклади

  28.11.2017 17:21
  0
  541
ФИФА Президенти «Локомотив»ни чемпионлик билан табриклади

ФИФА Президенти Жанни Инфантино “Локомотив” футбол клубини чемпионлик билан табриклаб, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов номига хат йўллади.

Хатда Жанни Инфантино Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан мамлакатда футболни юқори босқичга олиб чиқиш, миллий футбол савиясини ошириш мақсадида  амалга оширилаётган ислоҳотлар ва чора-тадбирларга юқори баҳо берар экан, бунинг учун бутун дунё футбол жамоатчилиги номидан ўз миннатдорчилигини билдириб ўтган.

Шунингдек, ФИФА Президенти  “Локомотив” футбол клуби кетма-кет иккинчи марта мана шундай юксак натижани қўлга киритгани клубнинг барча ходимлари меҳнати натижаси эканлигини таъкидлаб, “Локомотив” футболчилари, мураббийлари, барча ходимлари, шунингдек, жамоа ишқибозларига ўзининг эзгу тилакларини йўллаган.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz