Қайднома

Қидирув

«Манчестер Юнайтед» «Уотфорд» устидан ҳақли ғалабани расмийлаштирди

«Манчестер Юнайтед» «Уотфорд» устидан ҳақли ғалабани расмийлаштирди

  29.11.2017 03:07
  0
  587
«Манчестер Юнайтед» «Уотфорд» устидан ҳақли ғалабани расмийлаштирди

Англия Премьер-Лигасининг 14-туридан ўрин олган “Уотфорд” ҳамда “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.

“Уотфорд” майдонида меҳмон бўлган “Манчестер Юнайтед” 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, Эшли Янг ўйинда дубль муаллифига айланди, 32-дақиқага келиб, Антони Марсьяль ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Бироқ “қизил иблислар” кутилмаганда 77 ва 84-дақиқаларда ўз дарвозаларидан иккита гол ўтказиб юбориб, бироз ишончсиз ўйин кўрсатишди.

Аммо Жесси Лингард томонидан киритилган гол якунда “Манчестер Юнайтед”га муҳим бўлган уч очкони тақдим этди.

АПЛ, 14-тур.

Уотфорд – Манчестер Юнайтед 2:4.

Голлар: 0:1 – 19 Янг, 0:2 – 25 Янг, 0:3 – 32 Марсьяль, 1:3 – 77, пенальти Дини, 2:3 – 84 Дукуре, 2:4 – 86 Лингард.

“Уотфорд”: Гомес, Кабаселе, Предль (Каррильо, 58), Зегелар, Мариаппа, Хьюз (Перейра, 58), Дукуре, Ришарлисон, Клеверли, Фемения, Грэй (Дини, 72).

“Манчестер Юнайтед”: Де Хеа, Смоллинг, Рохо, Валенсия, Линделеф, Погба, Янг, Матич (Эррера, 54), Лингард (Ибрагимович, 88), Марсьяль (Рэшфорд, 65), Лукаку.

Огоҳлантиришлар: Дукуре (24), Рохо (38), Мариаппа (41).

***

Вест Бромвич – Ньюкасл 2:2.

Голлар: 1:0 – 45 Робсон-Кану, 2:0 – 56 Филд, 2:1 – 59 Кларк, 2:2 – 83, автогол Эванс.

Вест Бромвич – Фостер, Хегази, Гиббс (Макклейн, 80), Ньом, Эванс, Бэрри (Якоб, 67), Ливермор, Филд (Криховяк, 84), Филлипс, Робсон-Кану, Рондон.

Ньюкасл – Дарлоу, Лежен, Мбемба, Йедлин, Кларк, Мерфи (Ааронс, 64), Мерино, Хэйден (Шелви, 80), Ритчи, Перес, Хоселу (Митрович, 73).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz