Қайднома

Қидирув

Алишер Усмонов яна янги клуб сотиб олмоқда. "Навбаҳор" яна кутаркан бироз...

Алишер Усмонов яна янги клуб сотиб олмоқда. "Навбаҳор" яна кутаркан бироз...

  30.11.2017 08:21
  0
  1388
Алишер Усмонов яна янги клуб сотиб олмоқда.

Ўтган йили Алишер Усмонов Ўзбекистонга қайтиши ҳам мумкинлиги ҳақида айтгандан бери, наманганлик мухлислар балки “Навбаҳор”нинг акцияларини сотиб олар, жамоанинг эски шуҳрати қайта тикланар деган умид билан яшашмоқда. “Алишер Усмонов яна янги клуб сотиб олмоқда” деган хабар дарров умид учқунлари ёқди қалбларда. Аммо, бу сафарги харид ҳам “Навбаҳор” эмас экан... Derniere heure нашри хабар қилишича, россиялик ўзбек миллиардер Алишер Усмонов, 100 миллион еврога Бельгиянинг “Андерлехт” клубини сотиб олиш бўйича клуб хўжайини Роджер  Ванден Стокка тижорий таклиф тайёрламоқда. Клуб акциялари сотиб олиш учун Усмоновга бельгиялик ишбилармонлар Пол Гейсенс ва Вутер Ванденхауте рақиб бўлишмоқда. Бироқ уларнинг умумий таклифи 80 миллион еврони ошмаяпти.


Манба: vodiymedia.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz